27 мартда Турсунтай Салимовнинг ўғли Ильшат Салимов ҳамда «Мадина» савдо марказининг хавфсизлик хизматининг етакчиси қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киргизилди.
МХДҚдан билдирилишича, Ильшат Салимов қўлга олиш вақтида йўқ қилинган криминал авторитет Қамчи Колбаевнинг жиноий даромадларини легаллаштириб, маблағларини кўчмас мулкка солиб юргани аниқланган.
Шундек айб, «Мадина» бозорининг Хавфсизлик хизматининг етакчисига ҳам қўйилмоқда. Махсус хизматдан у 2020 йили «Мекеним Қирғизистон» партиясидан депутатликка номзод бўлганини қўшимча қилишди.
МХДҚ Ильшат Салимовга ўтган йилнинг ноябрида қидирув эълон қилинган.