МХДҚ қидирувда юрган Райимбек Матраимов ва унинг уч ака-укаси қўлга олинганини тасдиқлади

180

25 мартда коррупция бўйича айбтини тан олган, халқаро қидирувда юрган собиқ божхоначи Райимбек Матраимов Озарбайжонда қўлга олиниб, Қирғизистонга олиб келинди. Бу ҳақда 27 мартда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.

Райимбек Матраимов. Сурат: МХДҚ.
Қирғизистонга олиб келинган Матраимов. Сурат: МХДҚ.

Маълумотга кўра, Райимбек Матраимов билан бирга унинг ака-укалари Тилек Матраимов, Руслан Матраимов ва Исламбек Матраимов ҳам қўлга олинган.

МХДҚдан Матраимов қўлга олиш вақтида йўқ қилинган криминал Қамчи Колбаев яқин алоқада бўлганини ва божхона ходимлари билан ҳукумат вакилларидан иборат жиноий гуруҳ ташкил қилганини таъкидлашди.

«Матраимовга нисбатан “Озодликдан ноқонуний маҳрум қилиш” ва “Жиноий даромадларни легаллаштириш” белгилари бўйича жиноий иш давом этмоқда», — дейишди махсус хизматдан.

Бунга қадар 23 мартда Райимбек Матраимов Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида экани аниқланган ва МХДҚ уни қўлга олиш бўйича Озарбайжонга хат жўнатган.

Шу билан бирга, махсус хизмат Матраимовнинг давлат раҳбариятига ҳужум қилишни режалаштираётган Озарбайжондан келган уюшган жиноий гуруҳга алоқаси борлигини аниқлашган.

Райимбек Матраимов ким?

Райимбек Матраимов 2015 йилдан 2017 йилгача Божхона хизматининг раис ўринбосари бўлган. У божхона тизимида 10 йилдан ортиқ ишлаган. Шу оралиқда у хитойлик тадбиркор Хабибула Абдуқодирнинг соядаги клани билан бирга коррупцион схемани йўлга қўйган.

Бу ҳақда 2020 йили «Клооп», «Азаттиқ» ва OCCRP’нинг журналистлари божхонадаги коррупцион схемалар ҳақида суриштирувида айтиб беришган.

2021 йилнинг бошида Биринчи май туман суди Матраимовни коррупцияда айбдор деб топган ва унга 260 минг сом жарима тўлаш ҳукмини чиқарган. Божхона раисининг собиқ ўринбосари ҳам коррупцияни тан олиб, бюджетга келтирилган зарарни ўрнига келтириш учун 2 млрд сом тўлаган.

Жорий йилнинг февраль ойида эса МХДҚ Матраимовнинг умумий қиймати 3 млрд 98 млн 134 минг сомга баҳоланган кўчмас мулкини давлат мулкига ўтказган.