Қорасув: ноқонуний чиқиндихона ташкил этган Шарк қишлоғи ҳукуматига 28 минг сом жарима солинди

597

Ўш вилояти Қорасув туманидаги Шарк қишлоғи ҳукуматига ноқонуний чиқиндихона ташкил этгани учун 28 минг сом жарима белгиланди. Бу ҳақда Экотехника инспекцияси ҳудудий бошқармасига асосланиб, «Турмуш» нашри хабар берди.

Ноқонуний ахлатхона. Сурат: «Турмуш» нашри.

Маълумотларга кўра, 13 февраль куни Ўш шаҳри ва Қорасув туманида Ўш вилояти экотехника инспектсияси томонидан махсус рейд ўтказилган.

Натижада Шарк МФЙнинг Бадам-Бел участкасида ноқонуний чиқиндихона ташкил этилгани аниқланди.

Ўттизадир канали қирғоғига яқин жойда чиқинди ёқиб юборилгани ва ҳаво ифлослангани муносабати билан «Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқариш тартибини бузиш» моддаси асосида жарима солинди.

Бир гектардан ортиқ майдонга эга ер 2016 йилдан бери чиқинди майдон сифатида ишлаб келмоқда. Тегишли ҳужжатлар йўқлиги сабабли 2022 йилда ёпилган. Бу ҳудуд хусусий фуқарога ободонлаштириш учун берилган.