Бозорқўрғонда гиёҳванд модда сотган икки нафар фуқаро қўлга олинди

459

Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида гиёҳванд моддаларни сотишда гумон қилинган 28 ва 50 ёшли икки нафар фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда «Клоопга» 12 февралда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Гумонланувчилар. Сурат: Ички ишлар вазирлиги.

Маълумотларга кўра, 5 февраль куни ички ишлар органларига мазкур туман ҳудудида гиёҳванд моддаларни ноқонуний истеъмол қилиш, тайёрлаш ва сотиш мақсадида мижозларни қидираётган шахслар ҳақида маълумот келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш» моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларнинг уйи тинтув қилинди.

«Натижада 50 ёшли гумонланувчининг ёнидан 10,52 грамм, уйини кўздан кечириш чоғида эса 16,60 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси топилди. Шу куннинг ўзида гумонланувчи билан қариндош бўлган 28 ёшли фуқаронинг уйидан 23 грамм гиёҳвандлик моддаси топилди», — дейилади ИИВ ахборотида.

Ҳозирда гумонланувчилар қамоққа олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

8 февраль куни Ўш шаҳрида 31 ёшли мактаб ўқитувчиси гиёҳванд моддалар сотганликда гумонланиб ҳибсга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш» моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Муаллиф: Айша Нуридинов