Жалолобод шаҳар суди «Бутун Қирғизистон» партиясининг аъзоси Чинигул Шеркуловани, «Ҳукуматни куч билан босиб олишга очиқ чақириқлар» моддаси бўйича айбдор деб топди. Маълумотни «Клооп»га 18 январда вилоят судининг матбуот котиби Мирлан Торомаматов тасдиқлади.
Унинг айтишича, шаҳар суди ижтимоий тармоқдаги билдируви учун қўлга олинган Шеркуловага қарши ўтган йилнинг 14 декабрида ҳукм чиқарган.
Шунга кўра, Шеркулова уч йилга озодликдан маҳрум қилиниб, 14 ёшга тўлмаган қизи бўлганлиги учун жазо муддати кейинроққа сурилди.
Шеркулова «ҳукуматни куч билан босиб олишга ундаш»да айбланиб, ўтган йилнинг октябрида қўлга олинган. Адвокати Токтосун Жоробеков у «Бутун Қирғизистон»нинг аъзоси эканини, депутат Адахан Мадумаровни қўллаб келганини билдирган.
Шунингдек, адвокати Шеркуловани «Алтин-Мазар бўйича гап чиқарди, халққа чақириқ қилди деб» қамаб қўйишганини қўшимча қилган.
Қирғизистонда ижтимоий тармоқдаги билдирувлари учун бунга қадар ҳам бир неча киши қўлга олинган. Улардан — пенсионер Салия Таштанова. Унга ҳам «Ҳукуматни куч билан босиб олишга чақириқ» моддаси билан айб қўйилиб, 50 минг сом жарима солинган.
Муаллиф: Нурпаяз Абитов