18 январда президент Садир Жапаров Иссиқкўл вилоятида МХДҚ бошқармасининг янгиланган биносини очди. Бу ҳақда президент администрациясидан маълум қилишди.
Жапаров тадбирда «мазкур бино давлат хавфсизлигини ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, халқаро тотувликни сақлаш, жамиятда сиёсий-ижтимоий барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади» деган ишонч билдирди.
«МХДҚнинг вилоятлардаги бошқармалари ўзига юкланган вазифаларини етарли даражада бажариб келишмоқда. Лекин барча масъулиятни хавфсизлик органларининг ходимларига юклайвермасдан, уларни хизмат вазифаларини тўғри бажаришлари учун ёрдамчи бўладиган шароитлар яратиш – бу давлатнинг иши», — деди у.
Давлат раҳбари сўзини охирида бошқарманинг ходимларига мустаҳкам соғлик ва фаровон ҳаёт тилаб, янгиланган шароитларни кўриб чиқди.
1976 йили қурилган бу бинони 2 минг квадрат метрдан ортиқ ери ва 517 квадрат метрни ташкил қилган спорт зали таъмирдан ўтиб, 544 квадрат метрни ташкил қилган қўшимча қурилиш қурилган. Шунингдек, 1000 квадрат метрга асфальт ётқизилгани айтилади.
МХДҚнинг янги ёки бутунлай таъмир қилинган бинолари 2021 йилнинг сентябридан бери очилиб келади. Бунгача декабрь ойида Боткен вилоятидаги бошқарманинг янги биноси очилган.