Президент администрациясининг ахборот сиёсати хизматининг етакчиси Дайирбек Орунбеков «Клооп»нинг мухбирига изоҳ беришдан бош тортди.
«“Клооп” йўқ-да. Сизлар расман ёпилгансизларда», — деб тушунтирди у.
Журналистнинг «Клооп» ишлаяпти, суд текширувлари тугагани йўқ деган тушунтиришига Орунбеков шундай деди: «Ўша суд текширувлари якунлансин, ўшандан кейин саволлларингизга жавоб бераман. Бу менинг шахсий позициям».
Аввалроқ «Клооп»га 15-16-декабрда Бишкекда ўтган Халқ қурултойига аккредитация беришдан бош тортишган. Ўшанда президентнинг матбуот котиби Асқат Алагўзов буни Маданият вазирлигининг нашрни блоклаш бўйича қарори ҳамда суд текширувлари билан боғлашган.
У журналистларга Маданият вазирлиги билан бўлган «масала ҳал бўлмагунча» «Клооп»нинг журналистларига президент иштирок этган тадбирларга аккредитация берилмайди деб билдирган.
«“Азаттиқ" билан ҳам шундай бўлган — уларнинг суд тергови давом этаётганда биз аккредитациядан ўтказмаганмиз», — деб қўшимча қилган Алагўзов.
Прокуратуранинг даъвоси ва сайтларнинг блокланиши
«Клооп»нинг сайтини блоклаш қарори 2023 йилнинг 12 сентябрида кучга кирган, қирғиз тилидаги сайти эса — ўтган йилнинг ноябрь ойи бошидан бери. «Клооп»нинг сайтини блоклашга «Сиёсатчи Равшан Жээнбеков қамоқда қийноққа учраганини хабар қилди» деган материали асос бўлган. Мақоланинг устидан Маданият вазирлигига МХДҚ шикоят билан мурожаат қилган. Махсус хизмат материал «ҳақиқатга тўғри келмайди ва МХДҚнинг обрўсига путур етказади» деб ҳисоблайди.
Айни вақтда Жээнбеков ҳақидаги хабарда сиёсатчининг қийноққа учрагани ҳақидаги баёнотини инкор қилган ЖИХнинг ҳам позицияси кўрсатилган.
Сайтни блоклаш билан бирга «Клооп»ни юридик томондан ёпиш хавфи ҳам мавжуд. 28-августда Бишкек шаҳар прокуратураси пойтахтнинг Октябрь ва Биринчи май туман судларига «Клооп Медиа» жамоат фондини ёпиш ҳақида даъво аризасини бергани маълум бўлган. Ҳужжатда даъвонинг сабаби қатори нашр «кўрсатилган уставдан ташқари фаолият олиб бораётгани» айтилган. 23-октябрда бу даъво бўйича дастлабки тингловлар якунланди.
Шунингдек, ҳужжатнинг катта қисми умуман бошқа мавзуга бағишланган — «Клооп»нинг мақолалари Қирғизистонга салбий таъсир қилаётган эмиш.
Бироқ, «Медиа полис институти»нинг юристлари билан Қирғизистоннинг медиажамоатчилиги шаҳар прокуратурасининг даъвосини «кучи йўқ» деб ҳисоблайди. Улар бир қатор халқаро ташкилотларнинг қаторида республика ҳукуматига мурожаат қилиб « “Клооп”га нисбатан таъқибни тўхтатиб» ва даъво аризасини қайтариб олишга ундаган баёнот билан чиқишган.
«Клооп»нинг сайтлари блокланганига қарамай сайтнинг кўзгу версиялари билан ижтимоий тармоқлардан ўқий оласиз.
Қирғиз тилида:
Сайтнинг кўзгу версияси — https://storage.googleapis.com/qurium/ky.kloop.asia/index.html
Facebook — https://www.facebook.com/KloopKyrgyz/
Instagram — https://instagram.com/kloopkyrgyz
YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCCZa43syqWs7EqllazNPq7A
TikTok — https://www.tiktok.com/@kloopkyrgyz
Телеграм-канал — https://t.me/kloopkyrgyz
Рус тилида:
Сайтнинг кўзгу версияси — https://storage.googleapis.com/qurium/kloop.kg/index.html
Facebook — http://facebook.com/kloop.kg
Instagram — http://instagram.com/kloopnews
X (Твиттер) — http://twitter.com/kloopnews
YouTube — http://youtube.com/klooplive
TikTok — https://www.tiktok.com/@kloopnews
Асосий телеграм-канал — https://t.me/kloopnews
Муҳим мақолалар ва тезкор хабарлар учун телеграм-канал —