Байроқ можароси: Туманбаев «давлатнинг обрўсини туширишни кўзлаганларни» жавобгарликка тортишни таклиф қилди

467

Президент иш бошқармасининг етакчиси Қамчибек Туманбаев янги байроқдаги нурларнинг сони ҳақида «ёлғон маълумот» тарқатган фуқароларни жавобгарликка тортиш керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у 3 январда фейсбук саҳифасида ёзди 

Туманбаевнинг айтишича, ОАВ, нодавлат ташкилотларнинг вакилларии ҳамда Кампиробод иши бўйича қўлга олинганлар байроқни танқид қилишган.  

«24.kg сайти, “Бутун Қирғизистон” партиясининг вакили Мирбек Мунарбек уулу, Кампиробод масаласида халқни қўзитиб қамалиб чиққан Ирис Иметалиева, бир қатор НПО вакиллари каби давлатга нисбатан яхши нияти бўлмаган айрим шахстлар байроққа турилган нур 39 та бўлиб қолибди деб ёзиб чиқишди. Давлатнинг обрўсига путур етказишни мақсад қилганлар, атайлаб жамоатчиликнинг ғазабини қўзитгииси келганлар қонун доирасида жавоб бериши керак деб ҳисоблайман», — деди у байроқдаги нурларнинг сони тўлиқ бўлмай қолгани қўшни Қозоғистонда ҳам муҳокама қилинганини таъкидлаб. 

1-январда Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида янги байроқ илинган. Аммо у Жогорку Кенешнинг депутатлари ўзгартиришларни киргизиб, қабул қилган байроқдан фарқ қилади. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳамда бир қанча ОАВ байроқдаги қуёш нурларининг сони 40 эмас, 39 та эканини ёзиб чиқишган — байроқнинг дастлабки намунасидаги 40 нур қирғизнинг 40 уруғини билдиради. 

Танқид бошланганидан сўнг расмийлар марказий майдонда янги байроқни тушириб, унинг нурларини санаб, 40 та нур тўлиқ эканини маълум қилишган. Шунингдек, президент маъмурияти Жўқорғи Кенеш томонидан қабул қилинган байроқ билан марказий майдонда осилган байроқ ўртасидаги фарқни вазирлар маҳкамаси парламент тасдиқлаганидан кейин унга қўшимчалар киритиб, давлат рамзларининг якуний таҳририни тасдиқлаган деб изоҳлаган.