«Абадий ўтирмайман, чиқаман». Асел Ногойбаевани собиқ эри қамоқда ўтириб таҳдид қилмоқда

390

Шафқатсизларча пичоқланган Асел Ногойаоеванинг собиқ турмуш ўртоғи тергов изоляторида ўтириб ҳам таҳдидлар юбормоқда. Бу ҳақда жабрланувчининг синглиси Диана Елкен билдирди.

«Биз Аселнинг соғлиғи учун курашиб, операцияси учун маблағ йиғиб, унинг қўрқуви билан курашаётган бир пайтда, ўша безори иссиқ ерда ўтириб олиб, Аселга ёзяпти. Бу безорига давлат биз тўлаган солиқдан давлат ҳимоячисини ёллаб берди, у умумий камерада ўтирибди, алоқа воситаси беришаётган бўлса думаек ҳурмат қилишади шекилли», — деб ёзади жабрланувчининг синглиси.

Хатда айбланувчи «абадий ўтирмаслигини», тез орада озодликка чиқиши ҳақида огоҳлантирган. Шунингдек, у намоз ўқий бошлагани ва улар «бу ҳаётда ҳам, нариги дунёда ҳам» бирга бўлишларини ёзган.

Кейинроқ Жазони ижро этиш бошқармасининг матбуот хизмати ТИЗО-1да тинтув ўтказилиб, айбланувчига тегишли телефон топилгани ҳақида хабар берган. Маълумотларга кўра, унга телефонни бошқа маҳкум берган.

Ногойбаевани синглисининг қўшимча қилишича, тез орада бу иш бўйича суд мажлислари бошланади. Улар суддан айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўрамоқда.

20 сентабрда Чуй вилоятининг Селекция қишлоғида 36 ёшли Асел Ногойбаевага нисбатан зўравонлик ҳолатлари маълум бўлган. Шу куни жабрланувчи юзи ва бўйнидаги жароҳатлар билан Миллий госпиталга ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан милиция томонидан «Баданга оғир шикаст етказиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, жабрланувчининг 39 ёшли собиқ турмуш ўртоғи қўлга олинган.

Маълум бўлишича, ушбу воқеадан олдин жабрланувчи собиқ турмуш ўртоғининг  «зўравонлиги» устидан шикоят қилиб, икки марта ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган, бироқ у судсиз қўйиб юборилган. 27 сентябрда Чуй вилоят суди аёлнинг собиқ эрини шартли назоратга олиш ҳақидаги қарорни бекор қилиб, айбланувчини зўрлаш иши бўйича 8 йилга озодликдан маҳрум қилган.