Қирғизистонда гендер зўравонликка қарши 16 кунлик акция бошланди

231

Қирғизистонда 25 ноябрдан бошлаб «Аёлларга нисбатан зўравонликни бартараф қилиш бўйича 16 кун фаоллик» кампанияси бошланди. Бу ҳақда Меҳнат, ижтимоий муҳофаза ва миграция вазирлиги билдирди.

Бу сафарги акция «Келинглар, бирлашайлик! Аёлларга ва қизларга нисбатан зўравонликни олдини олишга сармоя киритамиз» деган номда бормоқда.

«Кампаниянинг мақсади — аёлларга ва қизларга нисбатан зўравонликнинг барча турини бартараф қилиш бўйича биргаликда ҳаракат қилиш учун барча манфаатдор томонларнинг кучларини бирлаштириш», — деб таъкидлашди муассасадан.

Акция давомида йил охиригача ўлка бўйича турли тадбирлар ўтказилиб, компаниянинг якуний тадбири Ўш шаҳрида бўлади.

«Ҳар бир одам гендер зўравонликни олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш ва жамиятга тарғиб қилиш орқали ҳамкор бўла олади. Республикада барча тармоқдаги ва барча даражадаги зўравонлик учун ҳар биримизнинг ҳаракатимиз катта аҳамиятга эга», — дейишда вазирликдан.

Аёлларга нисбатан зўравонлик

2023 йили Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг фаровонлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда (WPS Index) 177 давлат орасидан 95-ўринни эгаллаб, икки йил Марказий Осиё минтақасидаги аёллар учун энг хавфли давлат деб топилди.

ИИВнинг маълумотига кўра, жорий йилнинг ўн ойида оилавий зўравонликнинг 10 минг 400 ҳолати аниқланди. Зўравонликдан 3 564 аёл ва 1 425 ўсмир жабрланган.

Миллий статистика қўмитаси эълон қилган ҳисоботга таянсак, оиладаги зўравонликда жабрланганларнинг сони олти ой ичида деярли уч марта ўсган. Муаллифлар 2015 йил билан 2021 йилдаги маълумотларни солиштирган. Жабрланганларнинг кўп қисми — 96% — аёллар.

Доим бўладиган оиладаги зўравонлик аёлларнинг эрлари, фуқаролик никоҳида бирга яшаган одамлари ёки аввалги ҳамкорлари томонидан ўлдирилишига олиб келади. Қотилликнинг бу тури фемицид деб аталади.

Агар сиз турмуш ўртоғингиз ёки нотаниш одам томонидан зўравонликка учрасангиз, ёрдам олиш учун милиция ходимларига ва ўлка ҳудудларидаги инқироз марказларига мурожаат қила оласиз.