ЖК сифатсиз қурилиш учун жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланмади — Бекешев

297

Депутат Дастан Бекешев Жогорку Кенешда қурилиш лоббиси яна ғолиб бўлганини билдирди. Бу ҳақда у 22 ноябрда телеграм каналида ёзди.

Бекешев бу ҳақда сифатсиз қурилиш, аҳолининг кам ҳаракатли гуруҳлари учун қурилиш номарлари билан қоидаларини бажармаган, зилзилага бардош бермаган биноларни ва қурилишларни қуриш учун қурилиш компанияларининг жавобгарлигини кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси парламентдан ўтмай қолганига изоҳ берди.

«Бу қонун лойиҳасини фуқаролардан келган кўплаб аризалари ва қуришдаги қонунбузарликлар сабаб таклиф қилганман, ўзим ҳам дуч келганман. Аммо давлат қурилиши директорининг ўринбосари депутатларни бизда қурилиш камчиликсиз бўлади деб ишонтирди. Сифатсиз қурилиш йўқ, ҳамма жойга пандуслар ўрнатилмоқда деб. Айрим депутатлар нари кетиб, қурилиш компанияларнинг жавобгарлигини олишди: улар лойиҳачи қандай чизиб берса, шундай қуришади деб», — деб ёзди Бекешев.

У қурилиш компаниялари «депутатлар билан яхши иш олиб бориб, вақтдан ютишганини» ёзиб, бинони сифатсиз қуриб, фуқароларни алдаганларга «эртами-кеч жавобгарлик келишини» қўшимча қилди.

Бекешев бу бўйича қонун лойиҳасини 2023 йили мартда таклиф қилган. Депутат бу қонун лойиҳаси билан биноларни ва кўп қаватли уйларни сифатсиз қуриш учун жиноий жавобгарлик киритишни таклиф қилган.

У қонунни таклиф қилаётганда қурилиш тармоғидаги қонунлар либерал бўлаётгани учун кўплаб компаниялар сифатли қурилиш материалларини тежаб, биноларнинг зилзилага бардошини текширмай, кам ҳаракатли одамларга шароит яратиш меъёрлари сақланмай, қолаверса, коммуникацияларни тортишмаётганини айтган.