Жалолобод шаҳрида маҳаллий криминал тўқнашувларни уюштирган, олдин бир неча марта турли жиноятлар бўйича жавобгарликка тортилган жиноий гуруҳнинг икки лидери қўлга олинди. Бу ҳақда 22 ноябрда МХДҚ билдирди.
Маълумотга кўра, гумондорлар ўзларини жиноий гуруҳининг лидери қатори кўрсатиб, Жалолобод шаҳридаги кичик туманларнинг «смотряшийи» деб аташган. Уларнинг фаолиятида маълум бир уюшган жиноий гуруҳнинг белгилари кузатилиб, улар қаторига спорт билан шуғулланган ёшлар жалб қилинган.
Бу бўйича «Уюшган жиноий гуруҳ тузиш ёки унга қатнашиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, гумондорлар 17 ноябрь куни қўлга олинди. Уларнинг машиналари ва яшаш жойлари тинтув қилинганда ўқ отувчи қуроллар, ўқ-дорилар, ниқоблар ва РПГ-5 гранатаси топилиб, тегишли экспертизалар тайинланди.
Ҳозирда бу жиноий гуруҳга алоқаси бор бошқа одамларни аниқлаш ишлари давом этмоқда.
Бунгача Боткен вилоятининг Қизилқия шаҳридаги дўконларнинг бирида 32 ёшли кишини отиб ўлдиришда гумонланиб ўзларини криминал гуруҳ деб ҳисоблаган Қизилқия шаҳрининг тўрт турғуни, Новқат туманининг 21 ёшли ва Қизилқия шаҳрининг 18 ёшли турғуни қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилган.
Қидирувда бўлган гумондор ва унинг шериги жавобгарликдан қочиш мақсадида Тожикистон ҳудудида юрганда қўлга олинган. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.