Октябрда махсус операция вақтида йўқ қилинган марҳум криминал Қамчи Колбаевга тегишли бўлган 720 уй давлат мулкига ўтказилди. Бу ҳақда 22 ноябрда Давлат мулкни бошқариш бўйича давлат агентлигининг директор ўринбосари Медер Машиев билдирди.
Директор ўринбосари бу қурилиши тугалланмаган уйлар эканини ва улар фойдаланишга 2027 йили берилишини айтди.
Уйлардан ташқари, давлат ҳисобига МХДҚ мусодара қилган Колбаевнинг автопаркидаги машиналар ҳам ўтган. Кейин давлат мулкни бошқариш давлат агентлиги машиналар ким ошди савдосига қўйилганини билдирган.
Колбаевнинг ўлими
4 октябрь куни кечга яқин МХДҚнинг ходимлари махсус операция давомида криминал Қамчи Колбаевни йўқ қилишган. Хавфсизлик қўмитасининг маълумотига кўра, махсус хизмат Колбаевни «Дев Чингиз» лақабли Чингиз Жумагуловни ўтган йили июлда ТИЗОда ўлдирилишига иштирокини ўрганиб чиққан. Шунингдек, МХДҚ тадбиркорларнинг мулкини катта миқдорда ноқонуний эгаллаб олиш фактлари бўйича жиноят ишларини текширмоқда.
Махсус хизматдан «криминал империя»нинг масштабини айтишган. Муассасанинг маълумоти бўйича, Колбаевнинг ноқонуний йўл билан олинган барча мулкининг дастлабки баҳоси 1 млрд АҚШ долларни ташкил қилади, улар ҳибсга олинди. МХДҚ уларни давлат даромадига ўтказишини билдирган.
Шунингдек, МХДҚ Қамчи Колбаевнинг жиноий даромадларини легализациялаш бўйича жиноят иш асосида гуруҳнинг 40дан ортиқ фаол аъзоси қўлга олинганини айтган.
Колбаевнинг ўлимидан кейин МХДҚ вақти-вақти билан криминалнинг бошқа одамларнинг номига ўтказилган мулклари топилаётганини ҳам маълум қилган.