Ўш: 11 киши йирик қуролли қароқчиликка ва терроризмга гумонланиб қўлга олинди

294

Ўшда 11 киши йирик қуролли қароқчиликка ҳамда экстремизм-терроризм гумони билан қўлга олиниб, тўққиз нафари вақтинча сақлаш жойига киргизилди. Бу ҳақда 10 ноябрда Ўш шаҳар милициясидан хабар қилишди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Ош ШИИБ/УВД г.Ош (@uvd_g_osh)

Маълумотга кўра, қамоққа олинган тўққиз нафар гумонланувчининг уч нафар аввал қароқчилик қилиб, террор фаолиятига кўмаклашгани учун қидирувда юрган. Гумонланувчиларнинг уйини тинтув вақтида кўп сондаги қурол-яроғ, зирҳ ҳамда араб тилидаги китоблар билан дисклар топилди.

Гумонланувчиларнинг жорий йилнинг 26 апрелида валюта айирбошлаш жойидан 3 миллион сомдан ортиқ пулни ўғирлаган шахсларга алоқаси бор экани айтилмоқда.

«Ушбу жиноят доирасида 17 нафар шахс қўлга олиниб, жиноий жавобгарликка тортилди – улардан 14 нафари эркак ва уч нафари аёл. Ҳозирда 13 киши ҳибсда, уч нафари уй қамоғида. Яна бири қўлга олиш вақтида қаршилик кўрсатгани учун Чуй вилоятининг ҳудудида йўқ қилинган», — дейилади милиция хабарида.

Ўш ИИБ томонидан мазкур жиноий гуруҳ томонидан илгари содир этилган ва тайёрланган 29 та жиноят иши аниқланиб, унга алоқадор шахслар қидирувга юрганини таъкидлашди.

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда. Тинтув вақтида олинган қуролларнинг яроқлилигини текшириш учун махсус экспертиза тайинланди.