Жогорку Кенешнинг «Ата-Журт Киргизстан» фракциясининг депутати Шайлообек Атазов парламент сайловида унга тарафдор бўлган одамлар «вақтинча сақлаш жойида қийноққа олиниб, бедарак бўлаётганини» айтди. Бу ҳақда 3 ноябрда халқ вакили фейсбук саҳифасига ёзди.
«Бир неча кундан бери икки йил олдин бўлган Свердлов тумани бўйича сайлов вақтида менга тарафдор бўлган одамларни вақтинча сақлаш жойига олиб кириб, 3-4 соат сақлаб қийноққа солишмоқда. Менга айтилган маълумот бўйича, сайлов вақтида “[Райимбек] Матраимов пул берган деб ёзинглар” дейишяпти. Ота-оналари йиғлаб келишди. Улар нима бўлди хабар йўқ бўлмоқда», — деб ёзди Атазов.
Халқ вакили ўзи 2022 йили ўтган парламент сайловида «кўп дўстларидан қарз олганини ва халқнинг қўллови билан депутат бўлганини» билдирди. Матраимов уни «спортчи сифатида ҳурмат қилиб, халқаро мусобақаларда спортчиларга ҳомий бўлганини, бироқ бизнесда алоқаси йўқлигини» айтди.
«Ўзи Райимбек Исмаилович ўзи бир куни рўйхат қилиб, қайси амалдорга, депутатга, спортчига ёрдам бериб юрганини айтиб қўйса яхши бўларди. Менга бўлаётган қоралашларнинг бир қисми — яқинда касаба уюшмасининг фаолиятини текширган депутатлар комиссиясига раис бўлиб бир йил ишлаб, кўплаб одамларнинг думини босиб олдим. Балки бу ҳам катта сабаб бўлмоқда деб ўйлайман», — деб таъкидлади халқ вакили.
Шунингдек, Атазов давлат раҳбари Садир Жапаровдан ва МХДҚ раиси Камчибек Ташиевга мурожаат қилиб «сизларга маълумот етказган гуруҳлар маълумотни ўзгартиряпти, ҳақиқатни айтишга имкон беринглар» деб сўради.
Атазов бунгача «Коррупция» бўйича айбдор деб топилган божхона хизматининг собиқ раис ўринбосари Райимбек Матраимовнинг яқин одами экани маълум. У 2018 йилдан бошлаб Руслан Матраимов бошқарган EREM спорт клубида бош мураббий бўлиб ишлаган.
Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг тарафдорлари митингга чиқишди. Бишкек шаҳри, 2021 йилнинг 19 феврали. Сурат: Kloop
Шунингдек, 2021 йилнинг 18 февралида МХДҚ Матраимовни «Жиноий даромадларини қонунийлаштиришда» гумон қилиб қўлга олганда Атазов олдин Бишкекда, кейин Ўшда божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосарини бўшатиш талаби билан митинг уюштирган.
«Азаттиқ» нашри 2 ноябрда ишончли манбаларига таяниб, Атазовнинг мандати бўйича муаммо юзага келганини, бу воқеа МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг ўлкада Колбаев-Матраимовга яқин одамлар давлат хизматидан бўшатилиши ҳақидаги маълумотига тўғри келганини ёзган.
3 ноябрда ижтимоий тармоқларда Атазов билан «Дженго» лақабли криминал Кадирбек Досоновга тегишли экани айтилган суҳбатнинг аудиоси тарқади. Аудио ёзувда икки кишининг овози эшитилиб, уларнинг бири — иккинчисини «Шайлоо» деб атаб, ўзини «Кадир» деб таништиради.
Суҳбатда Кадирбек Шайлоодан «уюшган жиноий гуруҳлар ҳақидаги масалани парламентда қўзғамасликни ва милиция ишламаяпти деб айтмасликни» сўрайди.