Ўш — Новқат автойўлида икки машина тўқнашиши натижасида бир оиладан отаси ва ўғли вафот этиб, аёли ва 4 боласи жонлантириш бўлимига тушди. Маълумотни «Клооп»га 3 ноябрда Ўш вилоят йўл патрул хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, воқеа 3 ноябрь соат 11-12 атрофида бўлган. Hyundai Getz русумидаги енгил машина билан оғир юк ташувчи машина тўқнашиб, натижада енгил машинада кетаётган оила жабрланган. Улар Новқат туманига қарашли Мирмахмудов қишлоқ ҳукуматининг яшовчилари бўлган.
Ўш вилояти йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш хизмати ҳозирда воқеа сабаблари аниқланаётганини билдирди.
3 ноябрда ИИВнинг коллегиясида вазир Улан Ниязбеков йил бошидан бери ўлкада 4 минг 880 йўл транспорт ҳодисаси содир бўлиб, 489 одам вафот этганини билдирди.
Йўл ҳалокатидан қурбон бўлганларнинг 31 маҳаллий йўлларда ажал топса, қишлоқ-шаҳар ва аҳоли пунктларидаги автойўлларда 99 киши фалокатдан вафот этади. Давлат аҳамиятидаги йўлларда 39, халқаро йўлларда 320 одам вафот этган.