Ҳақиқатчи Жамиля Жаманбаева Сўқулуқ туманида қўл-оёғи боғланган ҳолда топилган 7-синфда ўқиган қизнинг онаси билан учрашиб, ишни ўз назоратига олди. Бу ҳақда «Клооп»га 3 ноябрда Ҳақиқатчи институти билдирди.
Маълумотга кўра, ҳақиқатчи давлат органларининг етакчиларига қизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва «айбдор томонни аниқлаб, жиноий жавобгарликка тортиш учун барча зарур бўлган чораларни кўришни» талаб қилди.
«Қизнинг онасини айтишича, [қиз] чиқинди тўкиш учун уйидан чиқиб, йўлда турган ёш йигитларни кўрган. Қиз улардан онаси аввалроқ қидириб чиққан акасини “кўрдингизми?” деб сўраган. Йигитлар унинг акасини кўрмаганини айтишган. Қиз ортига бурилиб кетаётганда кимдир унинг бошига урган, ҳушидан кетган. Оғзига тиқилган латтани олганда, ҳушига келган», — дейилади билдирувда.
2 ноябрда ҳақиқатчининг ўринбосари Айчурок Назаралиева жабрланувчининг ҳозирги руҳий ҳолати жуда оғирлигини, гапирмаётганини «Азаттиқ»қа билдирган.
«Онасининг айтишича, биринчи сўроқлар қизнинг ота-онасини ва ижтимоий ходимларнинг иштирокисиз ўтиб, қизга милиция ходимлари томонидан босим бўлган», — деган Назаралиева.
24 октябрда Чуйнинг Сўқулуқ туманига қарашли Биринчи май қишлоғида 7-синфда ўқиган қиз оёқ-қўли боғланиб, шими ечилган ҳолда кўчада топилган. Милициядан бу воқеа рўйхатга олиниб, терговгача текширув бошланганини билдиришган. Ўсмир қизни бу ҳолга ким солгани ҳақида маълумот берилмаган.
Асосий саҳифадаги иллюстратив сурат.