«Финико» молия пирамидасини уюштиришда гумонланган қирғизистонлик аёл Туркияда қўлга олинди

237

«Финико» молия пирамидасини уюштиришда гумонланган қирғизистонлик 41 ёшли аёл Туркияда қўлга олинди. Бу ҳақда 3 ноябрда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотда Бишкек шаҳар ИИБи 2022 йилнинг ноябрь ойида гумондор халқаро қидирувга берилгани айтилган. У йирик миқдордаги фирибгарлик, жиноий ташкилот тузиш ва унга қатнашишда гумонланмоқда.

ИИВдан бу молия пирамидасининг оқибатида 1,4 миллион АҚШ доллари миқдорида зарар келтирилганини таъкидлашди. Бундан ташқари, «Финико»нинг олти қирғизистонлик аъзоси бўлганини, улар жиноий гуруҳнинг ҳудудий етакчилари эканини қўшимча қилишди.

«Улар 2019-2021 йиллар оралиғида рухсат қоғозлари йўқ Бишкекда 17 офисни ноқонуний очиб, республика бўйича фаолият олиб бориб, умумий суммаси 1 283 414 АҚШ доллари ва 5 764 980 сомни тузган катта миқдордаги пулларни эгаллаб олишган», — деб ёзилади ИИВ тарқатган маълумотда.

«Финико» пирамидасини ташкил қилишда гумонланган яна бир одам ҳозирда Грузияда қамоқда. Қирғизистоннинг бош прокуратураси экстрадициялаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бунгача Чолпон Айдарова исмли гумондор Россия ҳудудида қўлга олиниб, Қирғизистонга экстрадицияланган.

Жорий йилнинг май ойида Садир Жапаров «Молия пирамидаларини ташкил қилиш» моддасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонунни имзолаган. Унга кўра, катта миқдорда зарар келтириш билан молия пирамидасини очиқ-ойдин, ОАВда ва интернет-ресурсларини фойдаланиш билан реклама қилганларга 150 минг сомдан– 200 минг сомгача жарима солиниши айтилган.

«Финико» пирамидаси

«Финико» молия пирамидасининг фаолияти ҳақида бунгача «МедиаХаб»нинг журналистлари айтишган. Улар 2021 йилнинг декабрида чиқарган суриштирувида компанияга пулларини бериб, қайтаролмаётган қирғизистонликлар воқеасини баён қилишган.

Суриштирувчилар «Финико»нинг рекламасига илинган фуқаролар уйларидан ва йиғган пулларидан қуруқ қолиб, қарзга ботганини айтишган. Шунингдек, Россиянинг Марказий банки ва Татаристоннинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари «Финико» компанияси ҳақиқатдан ҳам молия пирамидаси эканини аниқлашган.

«МедиаХаб»нинг журналистлари бу молия пирамидаси келтирган зарар миқдори ўша вақтда 3,5 млн долларни тузганини айтишган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи