21 октябрдан бери бедарак бўлаётган 22 ёшли йигитнинг жасади Тўқтоғулнинг Чичқон қапчиғайидаги дарёга тушиб кетиб, тошга тақалиб қолган машинадан топилди. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди.
Ички ишлар вазирлигининг маълумоти бўйича, 22 октябрда йўл патруль ходимлари йўл ҳалокатига учраган ВАЗ-21074 русумидаги машинани топишган. Ҳайдовчи воқеа жойда вафот этган. Дастлабки текширувда ҳайдовчи рулни бошқаролмай қолиши мумкин, деган тахминлар бўлган.
«Воқеа бўлган жой текширилганда милиционерлар йўл ҳалокатининг аломатлари бўлмагани учун бу доимгидай фалокат эмаслигини билишган. Экспертлар йигитнинг танасида йўл ҳалокатига алоқаси йўқ доғлар борлигини аниқлашган», — деб ёзилади матбуот хизматининг билдирувида.
Марҳумнинг шахсини аниқлаш ишлари давомида бунгача бедарак йўқолиб, қидирилаётган Бишкекдаги янги участкаларнинг бирини 22 ёшли турғуни бўлиб чиққан. Ўғли 20 октябрда «Тойота Кроун» русумидаги машинасида уйидан чиққанича қайтиб келмагани ҳақида ота-онаси ариза ёзган.
Факт бўйича «Қотиллик» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, тегишли экспертизалар тайинланган.
Милиция қидирув ишлари натижасида гумондор қатори 30 ёшли Қадамжой туманининг турғунини қўлга олган. Тергов версияси бўйича, гумондор жиноятни яшириш учун йўл ҳалокатини уюштирган.
«У фирибгарлик билан машинани эгаллаб олиб, бошқаларга сотишга ҳам улгурган. Кейин машинанинг пулини тўлаб беришни ваъда қилиб, йигитни кимсасиз жойга олиб борган. Йўлда унинг танасизга зарар етказиб, Чичқон қапчиғайида жиноятни яшириш мақсадида машинани сойга туртиб, фалокатни уюштирган», — деб билдиришди ИИВдан.
Муассасадан гумондор бунгача бошқа давлат ҳудудида шундай жиноят қилишда гумонланаётганини қўшимча қилди. Унда ҳам фалокатга учраган машинанинг орқа ўриндиғидан рус фуқаролигини олган қирғизистонлик аёлнинг жасади топилган. Ишни Москва тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармаси олиб бормоқда.
Ҳозирда гумондор Тўқтоғул туман ички ишлар бўлимининг тергов хизматига ўтказиб берилди. Қўшимча текширув ишлари бормоқда.
Муаллиф: Айдана Айбек қизи