Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида «Хизб ут-Тахрир» экстремистик ташкилотининг уч аъзоси миллатлараро низони қўзғатишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 31 октябрда вилоят милицияси билдирди.
Маълумотга кўра, ижтимоий тармоқларда бошқа миллатнинг вакилларига зўравонлик қилишга ундаган фуқароларнинг видео мурожаатлари тарқаган. Бу бўйича 18 октябрда текширув бошланиб, 35 ва 49 ёшли уч киши қўлга олинди. Милициядан видеонинг маъноси ҳақида маълумот беришмаган.
Гумондорларнинг уйи тинтув қилинганда араб ва ўзбек тилида ёзилган экстремистик китоблар, варақалар, дисклар топилиб, далилий ашё қатори олинди. Материаллар экспертиза ўтказиш учун тегишли органларга берилди.
Гумондорларга нисбатан «Оммавий тартибсизликлар» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, икки ойга қамоққа олинди. Бу бўйича текширув ишлари бормоқда.
«Хизб ут-Тахрир аль-Ислам» (араб. «Ислом озодлик партияси» — таҳр.) ташкилотининг мақсади халифалик тузиб, ислом шариатидаги «адолатли ҳаётни» шакллантириш. Бу ташкилот 2003 йили Олий суднинг қарори билан экстремистик ташкилот деб топилиб, Қирғизистонда фаолият юритиши тақиқланган.