Британия элчиси «чет эллик агент» қонун лойиҳаси бўйича хавотир билдирди

227

Буюк Британиянинг Қирғизистондаги элчиси Николас Боулер агар Жогорку Кенеш биринчи ўқишда қабул қилган «Чет эллик агент» ҳақидаги» қонун лойиҳаси қабул қилинса, унинг давлатини Қирғизистонда фуқаролик жамиятига кўрсатган ёрдамига тўсқинлик юзага келиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда «Азаттиқ»қа 30 октябрда элчи билан ўтган матбуот анжуманига таяниб ёзди.

«Биз элчилик сифатида бунгача қонун лойиҳаси бўйича хотиримизни билдирганмиз. Ҳозирда бу борада БМТнинг Қирғизистондаги вакиллигини қирғиз ҳукуматига йўллаган мурожаатномасига эътибор қаратишга чақирамиз», — деб элчининг сўзларини ёзди «Азаттиқ».

Шунингдек, элчи фуқаролик жамиятининг қонун лойиҳасининг муаллифларига Ғарб давлатларига виза бермаслик бўйича мурожаатидан хабардор эканини қўшимча қилди.

«Биз яқинда визага боғлиқ петиция ҳақида эшитдик. Биз бу масалани муҳокама қилишимиз керак, аммо ҳозирда Қирғизистонда виза бериш сиёсати ўзгармаган», — деди Боулер.

«Чет эллик агент» ҳақидаги қонун лойиҳаси

«Чет эллик агент» ҳақидаги қонун лойиҳасини Жогорку Кенеш депутатлари 25 октябрда биринчи ўқишда муҳокамасиз қабул қилишган.

Ҳужжат парламентда муҳокамасиз қабул қилингандан кейин медиа жамоатчилик ва фуқаролик жамиятининг вакиллари АҚШ, Европа иттифоқига кирган давлатларнинг, Швейцария ва Буюк Британиянинг Қирғизистондаги элчиликларига мурожаат қилишган. Улар Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Шакиев, депутат Надира Нарматова, конституциявий қонунлар қўмитасининг раисаси Чолпон Султанбекова ва ҳуқуқ тартиби, жиноятчилик билан курашиш ва коррупцияга қарши ҳаракат бўйича қўмитанинг бошчиси Суйунбек Озурзаковларга ва уларнинг оила аъзоларига визанинг барча турларини беришдан бош тортиш ва муддатини узайтирмаслик масаласини кўриб чиқишни сўрашган.

«Биз Қирғиз республикасининг эмас, чет давлатларнинг ҳам сўз, фикр, бирлашиш эркинлигини чеклаган қонун лойиҳасини таклиф қилиб, илгари сурган депутатлар ҳеч тортинмасдан Европа ва АҚШ давлатларига бориб, у ерда бизнес ташкил қилиб, кўчмас мулкларни сотиб олиб, қолаверса, болаларини ва яқинларини у ерга ўқишга, дам олишга, доимий яшашга юборишларига йўл берилмаслиги керак деб ҳисоблаймиз», — деб билдиришган улар.

Шунингдек, фаол Умай Арикова Change.org порталида «чет эллик агент» ҳақидаги қонун лойиҳасини таклиф қилаётган Жогорку Кенеш депутатлари ва уларнинг яқин қариндошлари учун персонал санкциялари билан визали чекловларни киритишни талаб қилган петицияга имзо тўплашни уюштирган.

Бундан норози бўлган қонун лойиҳасининг асосий ташаббусчиси, депутат Надира Нарматова 26 октябрдаги йиғинда «шунга ўхшаган нотўғри билдирувлар қилган фуқароларнинг кимлигини аниқлаб, қонун доирасида чора кўришни» сўраб, президент ва Вазирлар Маҳкамасининг Жогорку Кенешдаги вакили Алмасбек Абитовга протокол топшириқ билан мурожаат қилган.

Қонун лойиҳасининг ўзи юристлар ва халқаро жамоатчилик томонидан анча танқид қилинган — қирғиз ҳукуматига бир неча марта ҳужжатни ортга қайтариш бўйича мурожаатлар айтилган.

Бу қонун лойиҳасини қабул қилиш ҳукумат нодавлат ташкилотларнинг ишини «сиёсий» деб топиш эҳтимоли сабаб уларнинг ёпилишига олиб келиши мумкин. Қонун лойиҳасига кўра, ҳар бир одам «чет эллик вакил» (қирғиз ҳужжатида «чет эллик агент» деган ифода йўқ — таҳр.) деб топилган «фуқароларнинг инсонийлигига ва ҳуқуқларига таҳдид қилувчи нотижорат ташкилотнинг» фаолиятига фаол қатнашгани учун 10 йилга судланиши мумкин. Бу ташкилотнинг ишини тарғиб қилиш учун ҳам шундай жазо кўрсатилиши мумкин.