Ўш вилоятидаги Новқат туманининг мэри Таалайбек Тезекбаев ўз хоҳиши билан хизматдан кетди. Маълумотни «Клооп»га 27 октябрда Новқат туманининг ҳокими Данияр Иманалиев тасдиқлади.
Тезекбаев хизматдан бўшатиш ҳақидаги аризасини 23 октябрда ёзган. Буйруққа 25 октябрда қўл қўйилди.
Бунга қадар мэр Улан Турганбаев 18 апрелда ўз хоҳиши билан хизматдан кетиб, ўрнига Тезекбаев тайинланган. Тезекбаев унгача Қорасув туманининг Шарқ қишлоқ ҳукумати бошчиси бўлиб ишлаган.