Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги «Бек-Абад» ўтказиш пункти яқинида оммавий муштлашув бўлган. Бу ҳақда 25 октябрда МХДҚ билдирди.
Маълумотга кўра, 23 октябрда «Бек-Абад» ўтказиш пункти яқинида ноқонуний пул алмаштириш билан шуғулланган шахслар ўртасида жанжал чиққан. Махсус хизматнинг билдирувида, можарода «миллатлараро сифатга эга белгилар бўлгани» айтилади.
«Воқеа бўлган жойга МХДҚнинг ходимлари келиб видеога олишган, бироқ жанжалнинг айрим иштирокчилари агрессив ҳаракат қилиб, провокацион ҳаракатларга бориб, чегарачиларни қўрқитишган», — деб билдиришди махсус хизматдан.
МХДҚдан 52 ёшли гумондор терговга келишдан бош тортганини, уни қўлга олишга борганда «оила аъзолари қаршилик кўрсатишганини» билдиришди.
Ижтимоий тармоқларда эса 24 октябрь куни шу гумондорнинг уйидан олинган видео тарқаган. Унда «Дилшат Исмаилов номли турғуннинг оиласига номаълум одамлар келиб, уни ва боласини калтаклаб, машинага тиқиб кетишгани» айтилган. Шунингдек, видеода уйнинг ҳовлисида томчилаган қоннинг изларини олинган.
«Т-Медиа»нинг мухбирлари Дилшат Исмаиловнинг оиласидан интервью олган. Унда қизи «хизмат форма киймаган номаълум киши келиб, ўзларини таништирмай, отасини ва укасини калтаклай бошлаганини» айтган.
«Отанинг футболкасини бошига ўраб, ётган жойида судраб, уриб, олиб чиқиб кетишди. Укамни ҳам тепиб уриб, судраган бўйича машинага чиқаришди. Бу ерга келгандан кейин бирор нарсани тушунтириш керакда. Ҳеч нарсани айтишмади. Биз “осилсак” бизга пистолетларини кўрсатиб қўрқитишди. Ҳомиладор синглимни ҳам уриб, у касалхонага кетди», — деган у.
МХДҚдан «Ҳукумат вакилига нисбатан таҳдид ёки зўравонлик кўрсатиш» моддаси билан икки гумондорга жиноят иши қўзғалиб, вақтинча сақлаш жойига киритилганини билдиришди. Шунингдек, «мумкин бўлган миллатлараро можарони уюштирувчиларга ва фаол иштирокчиларига қонун доирасида энг қатъий чоралар кўрилади» деб огоҳлантиришди.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.