Парламентнинг 25 октябрдаги йиғинида депутат Медербек Алиев Бишкекда биноларни қуришда қурилиш компаниялари кўп қонунбузарликларга йўл қўяётганини билдирди. Бу ҳақда Алиев ўзи аъзо бўлган муассасалараро комиссиянинг текширувидаги маълумотларга таяниб билдирди.
Йиғин давомида у ўзининг фикри билан ўртоқлашиб, комиссиянинг ҳисоботидаги айрим ҳолатларга рози эмаслигини айтди.
Ўз сўзида Алиев Бишкекдаги қурилишларга тегишли бир қанча масалаларни кўтарди: пойтахтдаги ел айланишининг бузилишидан пайдо бўлган тутун масаласи, қурилишларнинг азобидан коммунал инфраструктурага бўлган босим ва ёнғин оқибатлари.
«Энг асосийси сейсмик барқарорлик. Янги қурилаётган уйлар бардош бера оладими? Бу риторик савол ва менинг назаримда, улар бардош беролмайди», — дейди депутат.
Алиев таъкидлашича, ўлкада қурилиш бўйича барча талабларни бажарган қонунга бўйсунган компаниялар ҳам бор.
«Бироқ бизнинг тажрибага таянсак, бу масалани ўргангандан кейин мен 60% дан ортиқ компаниялар бу шунчаки савдогарлар, тижоратчилар деган фикрда қолдим. Бу одамлар қонунга тупуриб ҳам қўймайди, мақсади қандай йўл билан бўлса ҳам бойиш. Бу объектив ҳақиқат», — деди Алиев.
Натижада депутат «Қирғизистонда қонунларига амал қилишда шубҳалантирган» компанияларнинг рўйхатини бундан кейин ҳам текшириш учун бош прокуратурага, МХДҚга ва ИИВга берганини айтди.
«Мен сизларга мурожаат қилиб, диққат билан текшириб, ифлос савдогарларнинг Қирғизистон қонунларига бўйсундиришни талаб қилмоқчиман. Шаҳар типидаги қишлоққа айланиб кетаётган Бишкек шаҳрида яшаб бўлмайди», — деди у.
Май ойида вазирлар маҳкамаси қуриб битирилган ва қурилаётган биноларнинг сейсмологик томондан барқарорлигини текширадиган ишчи гуруҳ тузган. Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати билдиришича, ишчи гуруҳ тузиш қарори жорий йилнинг февралида Туркияда бўлган зилзилалар сабаб, ҳамда дунёда континентал плиталарнинг ҳаракати, бунинг натижасида Қирғизистон ҳудудида ҳам «айрим процесслар ва ҳодисалар» фаоллашиб кетиши мумкинлигини ҳисобга олиб қабул қилинган.
Муассасалараро комиссияга уч ойлик муддатда Қирғизистон ҳудудидаги кўп қаватли қурилиш объектларини зилзилага бардошлилигини текшириш ва бунинг натижаси бўйича вазирлар маҳкамасига маълумот бериш топширилган.