Норин шаҳрида 24 октябрда маҳаллий бозорнинг савдогарлари митинг ўтказишди. Йиғилганлар НКМни бекор қилиб, савдо фаолияти учун патентларни қолдиришни талаб қилишди. Митингда олинган видеони Асилбек Орозбаев номли фойдаланувчи фейсбукка жойлади.
Видеода митингнинг айрим иштирокчилари «патент тизими билан ишлаш қулайроқ» эканини, улар патентнинг нархини кўтаришга ҳам тайёр эканликларини айтишган.
«Азаттиқ» савдогарлар билан президентнинг Норин вилоятидаги мухтор вакили Алтинбек Эргешов учрашганини ёзди. Нашр савдогарлар Вазирлар Маҳкамасига мурожаат юборишганини қўшимча қилди.
Сўнгги икки йилда қирғиз ҳукумати патент тизимидан халос бўлиш, товар алмашинувини очиққа чиқариш ва йиғилаётган солиқларнинг ҳажмини кўпайтириш мақсадида Солиқ кодексига бир неча ўзгартиришларни киритишган.
2022 йили ҳукумат тадбиркорларни иш вақтида назорат касса машиналардан (НКМ) фойдаланиш мажбурияти бўйича фармонни имзолаган. 2023 йил бошидан электрон товар-транспорт қоғози (ЭТТК) ҳам мажбурий бўла бошлаган.
Бозорнинг сотувчилари билан бошқа тадбиркорлар янги кирган қоидаларга қарши бўлиб Бишкекда ва бошқа ҳудудларда митингларга чиқа бошлашган.
Иқтисод вазирлигининг маълумоти бўйича, савдо иши учун патентлар 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб бекор қилинади ва савдогарлар ягона солиққа ўтиши керк.
Шунинггдек, йиллик даромади саккиз млн сомдан ошмаган, НКМдан фойдаланган тадбиркоралар солиқдан озод қилинади. Бу суммадан ошиб кетса хусусий тадбиркорларнинг йиллик даромадига ва ишининг турига қараб 0,5% дан 4% гача солиқнинг бошқа ставкалари кўриб чиқилади.
Асосий саҳифадаги иллюстратив сурат.