«Бишкек бош архитектура» ишхонасининг мутахассислари янги автобекат билан Ўш бозори жойлашадиган кўп функционалли шаҳарнинг лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда 20 октябрда мэриядан билдиришди.
Маълумотга кўра, шаҳарча пойтахтнинг шимолий томонига, Сўқулуқ туманидаги Фучик ва Василевский Тракт кўчаларининг бўйига қурилади.
Лойиҳада шаҳарчани тўрт ҳудудга ажратиш режалаштирилган — кўп қаватли уйлар, Ўш бозори, Volvo электр машинасига хизмат кўрсатувчи ҳудуд ва автобуслар учун автобекат.
Шунингдек, лойиҳада Фучик кўчаси билан Василевский Тракт магистралидан 60 метр ер кўкаламзорлаштириш учун ажратилгани айтилди.
Бунгача шаҳар мэри Эмилбек Абдикадиров Ўш бозори, ғарбий ва шарқий автобекатларини шаҳар четига кўчириш режалаштирилаётганини айтган. Бу таклифни президент ҳам қўллагани таъкидланган. Қурилиш ишлари 2024 йилнинг баҳорида бошланиши кутилмоқда.