Ўш вилоятининг Аравон туманидаги Зухрахан Розахунова номидаги ўрта мактабнинг 200 ўринли қўшимча биноси ҳашар йўли билан қурилмоқда. Бу ҳақда 19 октябрда «Турмуш» нашри ёзди.
Маълумотга кўра, қурилаётган қўшимча корпуснинг умумий смета нархи 21 млн сомни ташкил қилиб, унинг 9 млн сомини маҳаллий турғунлар йиғиб беришди.
Қурилишга қишлоқ ҳукуматининг бюджетидан 3 млн сом бўлиб берилган, ҳомийлар, тадбиркорлар ва чет ўлкадаги қирғизистонлик муҳожирлар йиққан пулга бинонинг томи ёпилган. Кейин Ўш вилоят ривожлантириш фонди деворни сувоқ қилиш, иссиқлик қувурларини ўрнатиш, полларни қўйиш учун 7 млн 800 минг сом берган.
«Синф етишмаслигидан болалар коридорда ҳам ўқиган. Шу сабаб яшовчилар шу мактабга қўшимча 200 ўринли корпусни ҳашар йўли билан қуришни бошлаган. Қурилиш ишлари деярли тугатилиб қолди. 10 кун ичида ўқувчилар ўша ерда ўқий бошлайди», — деди Нурабод қишлоқ ҳукуматининг бошчиси Давранбек Шамшидинов.
Зухрахан Розахунова номидаги ўрта мактаб 1964 йили қурилган. У 550 ўринга мослаштирилиб, ҳозирда 1400 ўқувчи билим олади.