Чуйда 21 ёшли йигит билан 15 ёшли қизга никоҳ ўқиган имом қўлга олинди

350

Чуй вилоятининг Исиқ-Ата туманида милиция, 21 ёшдаги йигит билан вояга етмаган қизга никоҳ ўқиган қишлоқ имомини қўлга олди. Бу ҳақда 20 октябрда Чуй вилоятининг ИИББи билдирди. 

Қўлга олиш. Сурат: Чуй ОИИББи

Милиция балоғат ёшига етмаган қиз билан никоҳ ўқитган йигитни ҳам қўлга олди.

Чуй ОИИББи 21 ёшдаги йигит ва 15 ёшдаги қизнинг никоҳи Ивановка қишлоғида бўлганини, уларнинг никоҳини 1971 йилда туғилган имом ўқиганини билдирди.

Гумондорлар «Диний маросимларни ўтказишда никоҳ ёшига оид қонунларни бузиш» моддаси билан қўлга олинди.