Талас туманининг Сасиқ-Булақ қишлоғидаги Жумагул уулу Алимкул номидаги ўрта мактабнинг томидан 11-синф ўқувчиси қулаб тушди. 19 октябрда воқеани милиция суриштира бошлагани маълум бўлди.
Маълумотга кўра, бахтсиз ҳодиса 7 октябрда 10-11-синф ўқувчилари мактаб томини таъмирлаш ишларига жалб қилинган вақтда содир бўлган. Ҳозирда воқеа бўйича комиссия тузилган ва мазкур мактабнинг директори ишдан четлатилди.
Вилоят касалхонасидан беморнинг мияси чайқалиб, ёнбош суяги синганини билдиришди. Ҳозирда у уйда даволанишни давом эттирмоқда.
Мазкур факт милицияда рўйхатдан ўтиб, тергов ишлари бошланди.
Бош саҳифадаги иллюстратив сурат.