Қамчибек Ташиев Қораболтада МХДҚнинг навбатдаги янги биносини очди

276

19 октябрда МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев Қораболта шаҳрида махсус хизматнинг Жайил туман бошқармасининг янги биносини очилишига қатнашди. Бу ҳақда махсус хизматдан билдиришди.

Тадбирга президентнинг Чуй вилоятидаги мухтор вакили, Жайил тумани ҳокими, бошқарманинг шахсий таркиби ва фаҳрийлар қатнашишди.

Сурат: МХДҚ

«Янги бино барча замонавий талабларга жавоб беради ва миллий хавфсизлик органи ходимларининг ишини самарали олиб бориши учун зарар бўлган жиҳозлар билан таъминланган», — дейилади билдирувда.

5 октябрда МХДҚнинг Чуй вилоятининг Тўқмоқ шаҳридаги янги биносининг очилиши бўлган.

2021 йилдан бошлаб ўлкада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг, жумладан, МХДҚнинг маъмурий бинолари кетма-кет янгиланиб, унинг очилиш маросимлари тантанали равишда ўтказиб келинади. Очилган биноларнинг сони 50дан ошгани билан молия манбаи очиқланмайди.