Бишкек шаҳрида Россиядаги «Солчул блок» ҳаракатининг фаоли Лев Скорякин номаълум одамлар томонидан ўғирланди. Бу ҳақда 18 октябрда бир қанча нашрлар ҳуқуқ ҳимоячиларига таяниб билдирди.
Маълумотга кўра, 17 октябрга ўтар кечаси Скорякин яшаган жойга икки машинада ўн киши келган. Улар ўзларини «ИИВнинг жиноят текширув бўлими ходимларимиз» деб таништириб, фаолни номаълум томонга олиб кетишган.
Шунингдек, DOXA нашри 13 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга келиш олдидан ҳам Скорякин қўлга олиниб, икки соатдан кейин чиқарилгани маълум қилинди.
«Шунингдек, унинг рус паспортини олиб қўйиб, Путин кетгандан кейин қайтариб беришни ваъда қилишган эди. 16 октябрда у ўғирланган вақтда Левда Россиянинг ички паспорти бўлмаган», — деб билдиришди журналистлар.
Фаол Қирғизистонда биринчи марта бу йил июнь ойида қўлга олинган. Кейин Скорякин сентябрда Қирғизистон бош прокуратурасининг экстрадициялашдан бош тортиш қарори асосида қамоқдан чиқарган. Скорякин бошпана сўрагани сабаб бош прокуратура уни Россияга экстрадиция қилишдан бош тортган.
Бунгача россиялик сиёсий фаол Алёна Крилова ҳам бошпана сўраган. Россияда у рус ҳукумати экстремистик деб топган «Солчул каршилик» ҳаракатининг аъзоси бўлган. Ўз юртида Крилова ва яна беш одам экстремистик жамият тузиш бўйича қўзғалган жиноят ишида айбланувчи деб топилган. Ҳозирда Крилова Бишкекдаги ТИЗО-1да сақланмоқда.