МХДҚ: Ленин туман судининг судьяси 2 минг доллар пора талаб қилаётганда қўлга олинди

Бишкек шаҳрининг Ленин туман судининг судьяси 2 минг АҚШ доллар миқдорида пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда 17 октябрда МХДҚ билдирди.

Маълумотга кўра, 16 октябрда гумондор билан бирга воситачи сифатида ишлаган судьянинг маслаҳатчиси ва яқин дўсти ҳам қўлга олинди.

Пора олишда гумонланган судья. Сурат: МХДҚ

Текширув натижасида судьянинг катта миқдордаги пулларини пора сифатида банк ўтказмалари орқали олиб тургани бўйича бир қанча фактлар аниқланди. Ўтказилган маблағларни судьянинг опаси ва қариндоши олиб турган. Гумондорнинг қариндоши Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман судининг қарори билан тергов қамоғига киритилди.

5 сентябрда бош прокурор МХДҚ томонидан йиғилган материаллар асосида бу судьяга нисбатан «Пора олиш» ва «Пора талаб қилиш» моддалари асосида иккинчи жиноят ишини қўзғаган.

Биринчи май туман суди судьяни МХДҚнинг тергов қамоғига қамаш қарорини чиқарди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.