Марҳум криминал Қамчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг фаол аъзоси, Ахси тумани бўйича «смотряший» дейилган гумондор қўлга олинди. Бу ҳақда 14 октябрда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.
Махсус хизматнинг маълумоти бўйича, қўлга олинган киши таҳдид йўли билан Ахси туманидаги хусусий тадбиркорлардан доимий равишда пул талаб қилиб юрган. Унга «Пора талаб қилиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалди.
Шунингдек, у яшаган жойдан рўйхатдан ўтмаган ўқ отувчи қуроллар ва ўқ-дорилар топилди. Ҳозирда у МХДҚнинг Жалолобод вилояти бўйича тергов қамоғига киритилди.
МХДҚ 4 октябрда махсус операция вақтида йўқ қилинган криминал Қамчи Колбаевнинг ўлимидан кейин турли жиноий гуруҳларнинг аъзоларини қўлга олиш ишларини кучайтира бошлаган.
Кейин МХДҚ Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг аъзолари қўлга олинганини билдирган. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, уюшган жинойи гуруҳининг умумий 40дан ортиқ фаол аъзоси билан лидерлари қўлга тушган.
Шунингдек, Колбаев йўқ қилингандан кейин ижтимоий тармоқларда УЖГ аъзолари билан криминаллар «қонундаги ўғри» деган мақомлари билан жиноят оламидаги «тушунчалардан» бош тортиб, давлат қонунларига бўйсунишга ваъда берган видеолари тарқади.