16 октябрда президент Садир Жапаров қўлга олиш операцияси вақтида йўқ қилинган криминал Қамчи Колбаевнинг ўлими бўйича ўз фикрини билдирди. У операция тайёрланаётгани ҳақида олдиндан билмаганини айтди.
«Мен ҳам биринчи маълумотни сизлар каби интернет манбаларида кўрдим. Зудлик билан бош прокурорга қўнғироқ қилиб: "ҳарбий прокурорингни олиб, ўзинг бориб, воқеани кўриб менга аниқ маълумот бер" деб юбордим. У бориб, воқеани кўриб, "Отишув бўлибди, ўлим бор экан, яраланганлар бор экан" деб менга қўнғироқ қилди», — деди у.
Давлат раҳбари операцияни қонуний ёки ноқонуний ўтганини ҳарбий прокуратура текшираётганини таъкидлаб, натижасини кутишни таклиф қилди.
Шунингдек, у ривожланган давлатларда «криминал олам деган тушунча йўқлигини» айтиб, у «фақат давлатга эмас, аҳолига, инвесторларнинг ишига салбий таъсир қилади» деб қўшимча қилди.
«Қароқчилик замонини унутиш керак. Ҳозир 21-аср. Бари қонун доирасида бўлиши керак. Кимдир талончилик қилса, албатта куч органларига мурожаат қилиш керак. Биз тез орада ривожланган давлат қуришимиз керак. Узоққа бормайлик,қўшни давлатлардан бир неча йил ортда қолиб кетибмиз», — деди Жапаров.
Қамчи Колбаевнинг ўлими
«Қонундаги ўғри» номи билан машҳур Қамчи Колбаев 4 октябрда МХДҚнинг қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилган. Махсус хизматдан уни қўлга олишга уюшган жиноий гуруҳнинг бошчиси «Дев Чингиз» лақабли Чингиз Жумагуловнинг ўлимига алоқаси бор дейилган ариза асос бўлганини айтган.
Кўп ўтмай МХДҚ Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг 40дан ортиқ аъзоси қўлга олинганини билдирган. Шунингдек, криминалнинг ноқонуний йўл билан олинган мулкларининг умумий нархи 1 млрд АҚШ доллари деб ҳисобланиб, улар қамоққа олинган.
МХДҚ криминалнинг ўлимидан кейин турли жиноий гуруҳларнинг аъзоларини қўлга олиш ишларини кучайтирди. Икки жиноий гуруҳнинг айрим аъзолари билан криминаллар «қонундаги ўғри» деган мақом билан «жиноят оламидаги тушунчалардан» бош тортиб, давлат қонунларига бўйсунишга ваъда берган видеолари тарқади.