Жалолобод шаҳрида ўқувчи қиз мактабнинг иккинчи қаватидан ўзини ташлаб, оёғи синди. 14 октябрда вилоят милициясидан «Клооп»га қиз бу ишга «ўқитувчиси телефонини олиб қўйшани учун» борганини билдиришди.
Маълумотга кўра, 10 октябрда милицияга 32 ёшдаги аёл ариза билан мурожаат қилган. У 11 ёшдаги қизи телефонини ўқитувчи олиб қўйгани сабаб мактабнинг иккинчи қаватидан сакраб юборганини айтиб берган.
Ўсмир ҳозирги вақтда касалхонада, аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. 10 кундан кейин операция қилиниши айтилди. Воқеани милиция текширмоқда.
Бишкекда ўтган йили 9 синфнинг ўқувчиси иккинчи қаватнинг деразасидан сакраб, ёнбоши синган. Ўшанда қиз ота-онаси билан бўлган можаро сабаб сакрагани айтилган. Бу бўйича хизмат текшируви бошланган.