Қирғизистонда ҳукуматнинг эгаси халқ — давлатимизнинг Конституциясида (1-моддасининг 4-пункти) шундай ёзилган.
Халқ ҳукуматининг муҳим белгиларидан бири — барча амалдорлардан, президент билан МХДҚ раисидан бошлаб, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идораларининг вакилларигача ҳар доим савол бериб, жавоб олиб туриш.
Биз давлатни бошқаришни топширган бу одамлар ҳар биримизга ҳисоб беришга мажбур. Аммо буни қандай амалга оширамиз?
Оддий — фақатгина «Қирғиз республикасининг давлат идоралари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг қарамоғида турган маълумотларга етиш ҳақидаги» қонундан фойдаланишимиз керак.
Бу қонунга кўра, барча давлат идоралари билан амалдорлар Қирғизистон фуқароларининг саволларига жавоб бериши керак.
Шундай бўлса ҳам маълумот олиш учун сўровнома ёзиш осон эмас. Шу мақсадда биз сизга ёрдам бермоқчимиз — биз «Клооп» ташкил топиб, ишлаб келаётган вақтда давлат идораларига минглаб сўровнома юбориб, жавоб олиб, бу тармоқни яхши билиб қолганмиз.
Шу сабаб бу ишни бирга қилсак бўлади — сизни қизиқтирган саволларни истаган давлат органига ёки амалдорларга йўналтириб ёзасиз, биз эса уларни жўнатиб берамиз. Агар ҳукуматга берадиган саволларингиз кўп бўлиб, бироқ аниқ манзилини аниқлай олмасангиз ҳам ёзаверинг, биз тегишли томонни топиб берамиз.
Масалан, «Ашар» лойиҳаси сабаб бизга кўплаб қирғизистонлик мурожаат қилиб, тоза сув йўқлигини, пиёдалар йўли қурилмагани, ҳожатхона масаласи ва шу каби бир қанча ижтимоий муаммоларни ижтимоий муаммоларини айтиб беришган. Биз уларга давлат идораларига тўғри мурожаат қилишга (ариза, сўровнома ёзиш ва бошқалар) ёрдам бердик.
Энг яхши томони Қирғизистонда давлат идоралари сўровномаларни жавобсиз қолдиришдан қўрқишади. Бизнинг кундаги каби ҳукумат босим ўтказиб, рақиблари билан мустақил медиага босим бўлаётган вақтда ҳам бу ўзгармади. Қолаверса, давлатнинг бугунги аҳволида, ҳукуматдан талаб қилишни жуда муҳим деб ҳисоблаймиз.
Авторитар ҳукумат ўрнатишга интилгани билан ҳукумати барибир бизнинг сўровларга жавоб беради. Биз жавобларни сизларга юборамиз ва «Клооп»да эълон қиламиз. Агар кимдир сиз берган саволларни жавобсиз қолдирса, шу амалдор устидан судга шикоят қилишга ҳаракат қиламиз. Масалан, биз Юстиция вазирлиги билан можаро чиққан вақтда судлашганмиз.
Бизга қандай мурожаат қиласиз?
Воқеангизни айтиб бериш учун (Android телефон ишлатсангиз) Play Market дўконидан GigaTurnip (Rinat Tuhvatshin) иловасини кўчириб олинг. Агар iPhone ишлатсангиз ёки компьютер орқали кираман десангиз, веб-версиядан фойдалана оласиз. Кейин «маҳаллий компаниялар» категориясидаги «Ашар» компаниясига қўшиласиз ёки бу ерни босасиз.
Нима сабабдан бизнинг қўлланмани таклиф қиляпмиз?
- Бизнинг қўлланма муаммоларни, воқеаларни ва саволларни бўлишишда жуда қулай усулни таклиф қилади. Биз ҳар бир билдирувни диққат билан ўрганиб чиқамиз.
- Биз сиз юборган билдирувларни фақат қабул қилиб қолмай, уларга реакция ҳам қиламиз. Билдирув қабул қилинди, текширилди ва сўровнома тайёрланди деган маълумотни олиб турасиз.
- Сизга сўровномани мақомини кузатишга имкон берамиз. Қаралдими, амалга оширишга нима ҳаракат бўлди, жавобни қаердан оласиз, бари сизга етарли бўлади.
Ҳукуматга овозингизни етказиш имконини қўлдан бош берманг. Саволлар пайдо бўлса, бизга хат ёзинг: telegram @salamatshakirov