«Клооп»ни тугатиш бўйича суд: Жараёнда Юстиция вазирлиги қатнашади

213

Бугун 6 октябрда Бишкекнинг Октябрь туман судида Бишкек шаҳар прокуратурасининг «Клооп Медиа» жамоат фондини тарқатишни талаб қилган ариза бўйича дастлабки суд тинглови давом эттирилди.

Судда «Клооп»нинг юристлари жараёнга учинчи томон қатори Юстиция вазирлигини чақириш ҳақида илтимос киритишди, сабаби мана шу муассасанинг «Клооп Медиа» оммавий ахборот воситаларининг реестрида йўқ, шу сабаб тарқатилиши керак деган хати асосида шаҳар прокуратураси судга ариза берган.

«Биз Юстиция вазирлигининг жавоби биргина позицияни билдиради, деб ўйлаймиз. Шу сабаб учинчи томон албатта қатнашиши керак деб ҳисоблаймиз, сабаби рўйхатга олиш, қайта рўйхатга қўйиш ва тарқатиш ишини мана шу Адлия вазирлиги бажаради. Шунингдек, Адлия вазирлигининг иштироки уларнинг далилий базасини ва улар нима учун юридик томон ОАВнинг реестрида йўқ бўлгани асосида тарқатиши керак деган аргументларини аниқлаб олишга йўл беради», — деб таъкидлади юрист Фатима Якупбаева.

Прокуратуранинг вакиллари «Клооп»нинг юристлари келтирган илтимосномага қарши чиқишди. Аммо судья Юстиция вазирлигини учинчи томон сифатида суд жараёнига жалб қилиш бўйича илтимосини қаноатлантириб, танаффус эълон қилди.

Кейинги суд мажлиси 23 октябрда соат 13:30да бўлади.

Прокуратуранинг «Клооп Медиа»га қарши даъво аризаси қаралаётган суднинг кичик зали. Жараён давомида одамларнинг бир қисми ўтириб, қолганлари киришда кузатишга мажбур. Сурат: Kloop.

«Клооп»га қарши даъво аризаси

Бишкек шаҳар прокуратураси «Клооп Медиа» жамоат фондини ёпиш ҳақидаги даъво аризасини 28 августда пойтахтнинг Октябрь ва Биринчи май туман судларига берди. Ҳужжатда даъвонинг сабаби сифатида — «кўрсатилган уставдан ташқари фаолият олиб бораётгани» айтилган.

Аризага кўра, «Клооп Медиа» ОАВларининг давлат реестрида рўйхатга қўйилмаган, ташкилотнинг уставида эса маълумот тарқатиш ҳаракати кўрсатилган эмас деб айтилган. Аслида, «ёшларга ва фуқаролик жамиятининг бошқа вакилларига ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнлар бўйича фикрини эркин айтишга маълумот майдончаси тузиб бериш» кўрсатилган.

Шунингдек, ҳужжатнинг кўп қисми умуман бошқа мавзуга бағишланган — «Клооп»нинг материаллари Қирғизистонга салбий таъсир қилаётган эмиш.

«Клооп»нинг асосчиларидан бири Бектур Искендернинг айтишича, нашрни ёпиш ҳақида ариза «Клооп»нинг суриштирувига боғлиқ бўлиши мумкин. Суриштирувда Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва МХДҚ бошчиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошлари ўлкада Испаниянинг «Барселона» футбол клуби академияси қурилишига қатнашмоқда деб айтилган.

Бир қанча таниқли халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва медиажамоатчилик «Клооп»ни ҳимоя қилган билдирувларни ёзишган. Уларнинг бари қирғиз ҳукуматини нашрга қарши аризани қайтариб олишга, журналистларга нисбатан таъқибни ва сўз эркинлигига қарши босимни тўхтатишга чақиришган.