Боткен шаҳрида қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қирғизистон ва Тожикистон делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда 2 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, учрашувга МХДҚ раиси Камчибек Ташиев ва Тожикистон махсус хизматининг раиси Саймумин Ятимов қатнашди.
Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизматидан бу учрашув давомида қирғиз-тожик давлат чегарасини делимитациялаш масаласи бўйича «муҳим фикр алмашув» бўлганини маълум қилишди.
Унга кўра, делегация етакчилари қирғиз-тожик чегарасининг лойиҳавий линиясининг қолган участкаларида ўтишини бундан кейинги ишларини фаоллаштириш зарурлиги ҳақида «тўлиқ тушуниш» билан ишчи гуруҳларга тегишли топшириқларни беришди.
Бундан ташқари, билдирувда қирғиз-тожик давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича топографик ва ҳуқуқий масалалар бўйича ишчи гуруҳлар чегаранинг қолган участкаларидаги лойиҳавий линияни сифатлаш бўйича ишини давом эттириши айтилди.
«Учрашув давомида чегара туманлари ўртасидаги дўстликни, ўзаро тушунишни ва ишончни мустаҳкамлашда, чегара вилоятлари билан икки давлат туманлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича фаол ишларни давом эттириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Биргаликдаги йиғиннинг якуни бўйича протокол имзоланди. Учрашув дўстлик ва ўзаро тушуниш кайфиятида ўтди», — дейилади билдирувда.
Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати, 3 октябрда протоколнинг мазмуни ҳақида «Клооп»нинг саволига кейинчалик жавоб беришни ваъда қилди.
Бунгача президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлимининг собиқ бошчиси, Ташиевга яқин экани маълум бўлган журналист Нургази Анаркулов фейсбук саҳифасида протоколни «тарихий» деб атаб, чегара масаласига «нуқта қўйилганини» ёзган. Шу билдирувни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва бир қанча маҳаллий нашрлар бўлишган.
Бироқ учрашувга қатнашган Вазирлар Маҳкамасининг чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича махсус вакили Назирбек Борубаев, «фақат расмий маълумотларга таянишни» таклиф қилган.
15 сентябрда МХДҚ раиси қирғиз-тожик чегараси бўйича янги ҳужжатлар топилганини билдирган. Махсус хизмат бошчиси «ўша юридик тарихий ҳужжат асосида чегарани аниқласа бўлади» деб билдирган. Аввалроқ 14 сентябрда давлат раҳбари Садир Жапаров Тожикистон президенти Эмомали Рахмон билан учрашиб, улар чегарани делимитация ва демаркация қилиш масаласини муҳокама қилгани айтилган.
Қирғиз-тожик чегарасининг узунлиги 972 чақиримни ташкил қилади. Унинг 604 чақирими аниқланган. Аниқланмаган жойлар сабаб Тожикистонга чегарадош ҳудудларда — Боткен, Ўш вилоятларида тез-тез жанжал чиқиб туради.
2021 ва 2022 йили қирғиз-тожик чегарасида чиққан жанжалдан бери Бишкек ва Душанбенинг муносабатлари сустлигича қолмоқда. Икки давлатнинг чегараси 2021 йилнинг апрелидан бери ёпиқ туради.
Ўтган йили бўлган энг катта қуролли можарода 63 қирғизистонлик ҳалок бўлиб, 206 киши жароҳатланган. Тожикистон ҳукумати жанжалда 41 киши вафот этиб, 20дан ортиқ одам жабрланганини таъкидлаган. Аммо «Озоди Радиоси» («Азаттиқ»нинг тожик хизмати) ўз манбаларига таяниб, 83 одам ҳалок бўлганини ёзган.