Селекцияда пичоқланган аёл иши: Суд гумонланувчини зўрлаш факти бўйича 8 йилга озодликдан маҳрум қилди

222

27 сентябрда Чуй вилоят Селекция қишлоғида собиқ аёлини шавқатсиз хўрлашда гумонланган кишини 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукм чиқарди. Сўз шавқатсизлик ва хўрлаш ҳақида эмас, зўрлаш иши ҳақида бўлмоқда.

2023 йилнинг бошида айбланувчи собиқ аёлини зўрлашда гумонланиб қўлга олинган. Бу иш бўйича Чуй вилоятининг Соқулуқ туман суди гумондорни беш йилга озодликдан маҳрум қилган, аммо унга нисбатан пробация назорати қўлланилиб, озодликка чиқарган. Унда суд «айбланувчининг кекса, кўзи ожиз онаси бор, қаровга муҳтожлигини, айбланувчи билан жабрланувчининг орасида икки бола борлигини» ҳисобга олингани айтлган.

Бироқ жабрланувчи бу қарорга рози бўлмай, апелляция шикояти билан Чуй вилоят судига мурожаат қилган. Унинг аризаси 2023 йилнинг 27 сентябрида кўриб чиқилган.

«Соқулуқ туман судининг 2023 йилнинг 17 апрелида чиқарилган ҳукми ўзгартирилди. Ҳукмдан [айбланувчи] Э.А. нисбатан пробация назоратини қўллаш қарори олинди. Э.А. нисбатан [“Зўрлаш”] моддаси билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди», — дейилади билдирувда.

Гумондор

Суд зўрлаш иши бўйича ўзининг янги ҳукмини айбланувчи собиқ аёлини зўрлик билан хўрлагандан сўнг чиқарди. 20 сентябрда милиция собиқ аёлини қулоқ-бурнини, юзини кесишда гумонланган 39 ёшли киши қўлга олинганини билдирган. Шифокорлар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун саккиз соатга яқин операция қилишган, ҳозир у касалхонада. Жабрланувчининг синглиси Диана Елкеннинг айтишича, опаси яна бир неча оғир операцияни ўтказиши керак ва «қулоқ-бурни ўзиники каби бўлмай қолади».

Бу воқеа милиция ва судьяларнинг ишига ҳам танқидларни кўчайтирган. Жабрланувчи ажрашиб кетган эри зўрлашидан шикоят қилиб милицияга икки марта мурожаат қилгани маълум бўлган. Чуй вилоят ИИБи биринчисида жабрланган аёл аризасини қайтариб олгандан кейин суд текшируви тўхтаганини билдирган.

Бироқ жабрланувчининг синглиси бу маълумотни инкор қилди. Иккисида ҳам суд айбланувчини пробация назоратига чиқарган. Олий суд судьясининг ҳаракатига тегишли баҳо берилишини билдирган.

ИИВ ўз навбатида муассасанинг бошчиси Улан Ниязбеков «жиноят ишини объектив ва ҳар томонлама текширишга кафолат бериш учун» бу ишни шахсан назоратига олганини билдирган.