Норин: Етти ёшли қизни ўлдиришда айбланаётган шахс 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди

206

Норин вилоятининг Орто-Нура қишлоғида етти ёшдаги қизни ўлдиришда айбланган 64 ёшли турғун 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Маълумотни «Клооп»га 27 сентябрда Норин вилоят суди тасдиқлади.

Маълумотга кўра, бу ҳукмни туман суди 22 августда чиқарган. Жабрланувчи томон қарордан норози бўлиб, вилоят судига ариза берган. Бу бўйича мажлис келаси ҳафтада ўтказилиши кутилмоқда.

Етти ёшли қизнинг ўлими ҳақида шу йилнинг 28 апрелида маълум қилинган. Унда Орто-Нура қишлоғининг турғуни қизи дарсга кетган бўйича уйига келмаганини айтиб милицияга мурожаат қилган.

Турғунлар қизни излаб, кечқурун қишлоқдаги қаровсиз уйдан унинг жасадини топишган. Қизнинг танасида қийноқ излари борлиги кўринган.

Милиция «Қотиллик» моддаси билан жиноий иш қўзғаб, гумондор қатори 64 ёшли маст ҳолдаги турғунни қўлга олган. Қизнинг ўлими бўйича тегишли экспертизалар тайинланиб, иш ИИВнинг назоратида экани айтилган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи