«Унаа» давлат ишхонаси ИИВ тузилмасидан чиқарилиб, мустақил агентлик бўлиб ташкил этилади

234

Президент администрациясининг ахборот сиёсат бўлимининг бошчиси Дайирбек Орунбеков «Унаа» давлат ишхонаси ИИВ тизимидан чиқарилиб, мустақил агентлик бўлиб тузилаётганини билдирди. Бу ҳақда у 25 сентябрда Фейсбук саҳифасида айтди.

Орунбековнинг айтишича, президент Садир Жапаров тегишли фармонга қўл қўйган. Орунбеков нима учун бу ўзгартиришлар бўлаётганини тушунтирди.

Орунбеков билдиришича, энди «Унаа» агентлиги Бишкекда, Ўшда ва республика бўйича 40 туманда ўз мактабларини очиб, курсантларга турли транспорт воситаларини бошқаришни ўргатади.

«Катта ёшдагилар яхши билса керак, иттифоқ давридаги ДОСААФнинг ишлаш принципларини, энди улар автомашинани бошқаришни ўзлаштириш қисмида қўлланилади. Енгил машинадан тортиб оғир юк ташувчи машиналар, тегишли жиҳоз -инвентарлар билан жиҳозланиб, амалий машғулотларга эътибор қаратилади», — деб ёзди Орунбеков.

Бундан ташқари, фуқаролар вояга етмаган болалари машина бошқаришни ўрганиши учун уларни туманлардаги автомактабларга уч ойлик ҳайдовчилик курсларига юбора оладиган шароит яратилади дейди Орунбеков.

«Жой-жойларда мактаб очиш зарурлиги биринчи навбатда йўл фалокатлари кўпайишидан, кўп ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини билмагани учун ҳайдовчилик гувоҳномалари назоратсиз берилиши сабаб давлат шундай қарорга келди. Шунинг учун давлат раҳбарининг қарори билан ҳар бир туманда автомактаблар очилиши мумкин. У ерда ҳар бир хоҳловчи ўқиб, ўқувчиларни имтиҳон топшириши давлат назоратида бўлади. Машина бошқаришни ёки йўл ҳаракати қоидаларини тўлиқ ўзлаштирмай туриб ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишолмайди», — деб тушунтирди Орунбеков.

Ахборот сиёсат бўлимининг бошчиси олдин ота-оналар 18га тўлган болаларига машина билан бирга ҳайдовчилик гувоҳномаси сотиб олган фактлар бўлганини таъкидлади. Шунингдек, ҳозир ҳам ўқишга топшириб қўйиб, ҳайдовчилик гувоҳнома олиш синовларидан ўтмай қолган ҳолатлар ҳам борлигини қўшимча қилди.

«Союз даврида ўқиб гувоҳнома олганлар яхши билади, ҳайдовчи қоидаларни тўлиқ билмагунча ҳайдаш ҳуқуқига эга бўлишмаган. Энди давлат машина бошқаришни жиддий назоратга олиб, иттифоқ давридагидай принциплар билан ўқитиб, бунинг учун шароитлар яратиб, ғамхўрлик қилади», — дейди у.

«Унаа» давлат муассасаси ИИВнинг тасарруфига 2022 йилнинг декабрида ўтган. Ўша вақтда бу қарорни «ҚРда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тезкор чоралар ҳақидаги» фармонга имзо қўйиш билан президент Садир Жапаров қабул қилган.