Иқлим ўзгариши камбағаллик, миграция ва тенгсизликни тезлаштиради — Жапаров БМТнинг сессиясида

205
Президент Садир Жапаров БМТ бош Ассамблеясининг 78-сессиясини Доимий ривожлантириш мақсадлари (ТОМ) бўйича саммитида. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президент Садир Жапаров 18 сентябрда БМТ бош ассамблеясининг 78-сессиясини доимий ривожлантириш мақсадлари (ТОМ) бўйича Саммитида нутқ сўзлади. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Жапаров ўз сўзида Қирғизистон иқлим ўзгаришининг салбий таъсирига дучор бўлаётганини билдирди. Президент келтирган мисолга кўра, сўнгги 20 йил ичида ўртача ҳароратнинг ортиш темпи дунёнинг ўртача кўрсаткичидан ошди, дунёдаги энг кўп чиқиндиларнинг сценарийи бўйича давлатнинг кўрсаткичлари минтақадаги энг юқори кўрсаткичга эга бўлиши кутилмоқда.

«Музликларнинг эриши ва сувнинг миқдорини камайиши минтақадаги озиқ-овқат барқарорсизлигини ҳозиргидан ҳам кучайтириб, камбағалликни, миграцияни ва тенгсизликни тезлаштириши мумкин», — деди Жапаров.

Музликларни ва тоғ экотизимларини сақлаш мақсадида Жапаров БМТнинг қўллови билан иқлимнинг ўзгаришига мослашиш бўйича дастурларни амалга ошириш ташқи қарзни экология бўйича лойиҳаларга алмашиш учун махсус Фонд тузиш орқали жуда суст ривожланаётган тоғли давлатлар учун алоҳида мақсадли молиялашни таклиф қилди.

«Биз бу билан тўхтаб қолмаймиз ва ТОМни амалга оширишга интиламиз. Биз БМТ бош котибининг биринчи ўринбосари, Амина Мохаммед хоним билан ҳамфикрмиз, у “ТОМни – оптимал ўхшашликни топиш учун бир-бирига мос келадиган умидларнинг калейдоскопи” деб ҳисоблайди», — деди у.

Бундан ташқари, Жапаров Қирғизистон 2030 йилгача ТОМга етишни тезлаштириш бўйича аниқ вазифаларни қабул қилишга тайёрлигини таъкидлаб, унинг ичида инклюзив ва сифатли билим бериш учун тизимни ва реформани ўзгартириш, инклюзив «яшил» иқтисодни такомиллаштириш ҳам киришини айтди.

Йил бошида Жапаров Қирғизистон қарз бўлган давлатлар билан моддий ташкилотларга «яшил» иқтисод бўйича ташаббусларга алмаштиришни ишлаб чиқишни таклиф қилган.

У Қирғизистон қарз бўлган давлатлар билан молиявий институтлар ўлкадаги энергетика объектларини қурилишига бирга қатнашиб, яшил иқтисод йўнатилишида қурилган бу объектиларнинг «қизил лентасини донор давлатлар билан бирга кесардик» деган.

Шундан сўнг Европа тикланиш ва тараққиёт банки бу таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини билдиган.