Қирғизистон Глобал фонднинг ОИТС, сил ва малярия билан курашиш учун 27,8 млн долларлик грантидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Ҳамкор тармоқ» («Партнерская сеть») ассоциациясининг ижрочи директори Айбар Султангазиев фейсбук саҳифасига ёзди.
Унинг айтишича, бунга 2024-2026 йиллардаги давлатларнинг маълумотларини кўриб чиқиш бўйича Глобал фонднинг Женевада ўтган йиғинига Қирғизистоннинг давлат тузимлари вакиллари бормагани сабаб бўлди.
«Фонднинг минтақадаги менеджери Димитру Латичевский Қирғизистоннинг давлат маълумоти бўйича музокаралар тўхтатилаётганини, шу сабаб мамлакат учун маблағ ажратилмаслигини билдирди. Бунгача ўлкага 27,8 млн доллар беришга келишишган эди. Дори-дармонга чидамли бўлган силни ва болалар орасидаги ОИВни даволаш ва ташхис қўйиш учун дориларнинг бари, шунингдек, олдини олиш дастурлари Глобал фонд берган маблағ ҳисобидан олиб борилган», — деб таъкидлади Султангазиев 24. kg нашрига берган интервьюсида.
У Женевадаги йиғинда Гемоконтакт вирусли гепатитлар ва ОИВни назорат қилиш республика марказидан, Миллий фтизиатрия марказидан (УФБ) ва Соғлиқни сақлашни ривожлантириш марказидан умумий олти киши бориши керак бўлганини қўшимча қилди.
Миллий фтизиатрия марказининг директори Абдуллаат Кадировнинг айтишича, марказнинг ходимлари йиғинга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тақиқи сабаб боришмаган. Бунга жаҳон фонди ва ПРООН халқаро сафарни вазирлик билан келишмагани сабаб бўлган, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизматидан «Клооп»га вазир Алимкадир Бейшеналиев хизмат сафари билан АҚШда бўлгани учун жаҳон фондининг гранти бўйича вазиятга ҳозирча изоҳ беролмаслигини билдиришди. Муассасадан амалдор келгандан кейин маълумот беришни айтишди.
Жаҳон фондининг грантига боғлиқ ҳолатлар
2023 йилнинг апрели охирида жаҳон фондининг гранти атрофида можаро бўлган. Депутат Жилдиз Садирбаева парламентнинг 29 апрелдаги йиғинида 2024 йили жаҳон фондидан Қирғизистонга ОИТС, сил ва малярия билан курашиш учун 27,8 млн доллар олиш масаласини ҳал қиладиган Давлат координация қўмитасини қайта тузишни талаб қилган.
Садирбаева ўтган йиллари бундай грантларни олган пуллар қаерга сарфлангани ҳақида ҳисоб бермаган ПРООН олиб келганини таъкидлаган.
Садирбаеванинг маълумоти парламентда қизғин муҳокама қилиниб, гомофоб билдирувларга сабаб бўлган. Масала грантнинг бир қисмини асоссиз гуруҳлар билан, аниқроғи, ЛГБТ-жамияти билан ишлашга йўналтирилган экани маълум.
Айрим депутатлар бу грант орқали «қирғиз халқининг урф-одатига қарши келган идеологиялар тарқатилади» деб ҳисоблашган. Халқ вакили Мейкинбек Абдалиев ЛГБТ-жамиятининг вакиллари «бир-бирига [ОИВ] юқтириб, йўқолиб кетишсин» деган.
Натижада Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов депутатларнинг танқидини эшитиб, бундай ҳаракатлар «миллий урф-одатларга тўғри келмаслигига» мақул бўшлган ва Давлат координация қўмитаси йўқ қилинишини маълум қилган.
Шунга қарамай май ойида жаҳон фонди Қирғизистоннинг грант олиш бўйича маълумотини маъқуллаган.
15 сентябрда Ата-Журт Қирғизистон фракцияси йиғинида Садирбаева грант бўйича масалани қайта кўтарган. У «айрим томонлар икки инфекцияни сабаб қилиб, бу касалликларга йўналтирилган грантни умуман бошқа томонга сарфлашини» айтган.