Бишкек шаҳар суди «Оммавий тартибсизликни тарғиб қилиш» ва «Ҳукуматни куч билан босиб олишда» айбланаётган ёзувчи Олжобай Шакирнинг қўлга олинишини қонуний деб топди. Маълумотни «Клооп»га 13 сентябрда шаҳар судидан тасдиқлашди.
Шунга кўра, судья бунга қадар Биринчи май туман судидан ёзувчини 23 октябргача МХДҚнинг тергов қамоғида сақлаш қарорини ўзгартирмади.
Олжобай Шакирни МХДҚ ходимлари сўроққа олиб кетгани ҳақида 23 августда маълум бўлган. Унинг аёли Назгул Бодбаева эри етти соатдан бери бедарак эканини айтиб чиққан.
Эртаси куни ёзувчи икки ойга қамоққа олинган. Шоир-ёзувчи ва журнилистлар ҳукуматдан уни «озодликка чиқаришни» талаб қилишган.
Ундан аввал Шакир фейсбук саҳифаси орқали элни Иссиқкўлдаги тўрт пансионатнинг Ўзбекистонга берилишига қарши 31 августда ўтадиган тинчлик митингига чақирган. У бунга қадар ҳам ҳукуматни тез-тез танқид қилиб келган.
Иссиқкўлдаги «Энесай» («Дилором»), «Бостери» («Алтин кум»), «Рохат» ва «Бустон» пансионатлари 49 йилга қўшни давлатнинг бошқарувсига берилиши 17 августда маълум бўлган.