6 сентябрда Боткен туманининг ва Ўзбекистоннинг Сўғ тумани ҳокимлари учрашди. Бу ҳақда Боткен ҳокимиятидан билдиришди.
Маълумотга кўра, икки томон чегарадош ҳудудларда жамиятдаги сиёсий ҳолатни барқарор сақлаш, чегарада жанжалларни ва жиноятни олдини олиш бўйича суҳбатлашишган.
Шунингдек, хўжалик ирригация ва икки халқнинг ўртасидаги иноқликни мустаҳкамлаш, алоқаларни кучайтириш, икки томонлама маданий тадбирларни ўтказиш масалаларини муҳокама қилишган.
Бундан ташқари, икки томон чегарадош ҳудудларга тўсиқларни қуриш, муҳандислик ишлари олиб борилаётган ҳудудларда турли тўсқинликларга йўл бермаслик учун аҳолига тушунтириш ишларини олиб бориш борасида келишишган.
«Икки томонлама учрашув конструктив руҳда, бир-бирини англаш билан ўтиб, ўз мақсадига етди», — дейилади билдирувда.
Сўғ анклави Қирғизистоннинг Боткен ва Қадамжой туманлари билан чегарадош. Чегара масаласи деярли ҳал бўлган, аммо аниқлаш ёки демаркация ишлари тугатилмаган. Бунгача чегара аниқланмаганидан маҳаллийлар орасида тез-тез келишмовчиликлар бўлган.
Йил бошида президент Садир Жапаров Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация қилиш жараёнини тугатганини билдирган. Бу жараён Қирғизистонда Кампиробод сув омборини қўшни давлатга бериш бўйича норозиликлар яратиб, жойларда митинглар ўтган. Шунингдек, сув омборини беришга қарши бўлиб, ҳукуматни танқид қилган 30га яқин фаол ва сиёсатчи қамалган.
Муаллиф: Фатима Нургази қизи