Қирғизистон ҳудудидан бир неча бор ноқонуний равишда тилла буюмларни ноқонуний олиб чиқиб юрган контрабандачилар билан бирга «Манас» халқаро аэропорти ходимлари қўлга олинди. Бу ҳақда 5 сентябрда МХДҚ хабар берди.
Маълумотга кўра, 3 сентябрь соат 08:40 да «Манас» халқаро аэропортидан стерил зонада Ҳиндистонга учиб кетмоқчи бўлган Қирғизистон фуқаросидан 3 килограмм 985 грамм оғирликдаги олтин топилган. Олтин буюмлар бўйича расмий ҳужжатлар бўлмаган.
Мазкур факт бўйича “Манас” халқаро аэропортининг авиация хавфсизлиги хизматининг 2 нафар ходими, шунингдек, юқоридаги коррупцион схемага алоқадор бўлган 2 нафар шахс МХДҚнинг тергов қамоғига киргизилди.
Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
1 сентябрда Ўш аэропортида қиймати 5 миллион сомдан ортиқ тилла буюмларни ноқонуний олиб ўтишга ҳаракат қилган шахс қўлга олинди.
Қўлга олинган гумонланувчи божхона қонунчилигини четлаб ўтиб, оғирлиги 848 грамм бўлган тилла буюмларни Ўш — Истанбул йўналишидаги самолётга олиб киришни кўзлаган.
Муаллиф: Фотима Нургази қизи