Front Line Defenders ташкилоти прокуратурадан «Клооп»га қарши даъвосини қайтариб олишни талаб қилди

152

Front Line Defenders ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти қирғиз ҳукуматидан «Клооп»ни ёпишни талаб қилган Бишкек шаҳар прокуратурасининг даъво аризасини қайтариб олишни талаб қилди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари мурожаатида улар аввалгидай Қирғизистондаги ҳуқуқ ҳимоячилари билан журналистларнинг номига бўлаётган таҳдидлар масштабидан хавотир бўлаётганини билдиришди.

«ОАВ ва нодавлат ташкилотларнинг ишига нисбатан репрессив қонуний ташаббусларнинг контекстида “Клооп”га бўлган ҳужум ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳуқуқлари билан эркинлигини ҳар доим чеклаб келган охирги моделига мос келади», — деб таъкидлашди Front Line Defenders’дан.

Прокуратурадан даъво аризасини ортга қайтаришдан ташқари, ҳуқуқ ҳимоячилари қирғиз ҳукуматидан «Клооп»ни таъқиб қилишни, пойлашни тўхтатишни талаб қилишди. Улар Қирғизистондаги барча ҳуқуқ ҳимоячилари таъқиблардан қўрқмасдан ва ҳеч қандай чекловсиз, халқаро ва Қирғизистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларига мос ишлашини таъминлашни талаб қилди.

Front Line Defenders даъво аризаси ташкилотнинг уставини бузганига боғлиқ деб айтилгани билан ҳужжатнинг ўзи «Клооп»нинг журналистик фаолияти Қирғизистон ҳукуматини ва давлат сиёсатини танқид қилганига босим ўтказади деб таъкидлади.

Бунгача «Реформа» партияси, халқаро журналистларни ҳуқуқни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ), «Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти, шунингдек, Human Rights Watch ташкилоти ҳам «Клооп»ни ҳимоя қилган билдирувларни тарқатган.

Уларнинг бари ОАВга нисбатан ҳужумларни ва «Клооп»ни ёпишни талаб қилган прокуратуранинг даъво аризасини қайтаришни талаб қилишган.

«Клооп»га қарши даъво аризаси

Бишкек шаҳар прокуратураси «Клооп Медиа» жамоат фондини ёпиш ҳақидаги даъво аризасини пойтахтнинг Октябрь ва Биринчи май туман судларига берди. Ҳужжатда даъвонинг сабаби сифатида — «кўрсатилган уставдан ташқари фаолият олиб бораётгани» айтилган.

Аризага кўра, «Клооп Медиа» ОАВларининг давлат реестрида рўйхатга қўйилмаган, ташкилотнинг уставида эса маълумот тарқатиш ҳаракати кўрсатилган эмас деб айтилган. Аслида, «ёшларга ва фуқаролик жамиятининг бошқа вакилларига ижтимоий-сиёсий, иқтисодий процесслар бўйича фикрини эркин айтишга маълумот майдончаси тузиб бериш» кўрсатилган.

Шунингдек, ҳужжатнинг кўп қисми умуман бошқа мавзуга бағишланган — «Клооп»нинг материаллари Қирғизистонга салбий таъсир қилаётган эмиш.