Ўш: Омурбек Бакиров овоз сотиб олиш иши бўйича сўроқ берди

148
Омурбек Бакиров

Мандатидан маҳрум қилинган Омурбек Бакиров овоз сотиб олиш иши бўйича Ўш вилоят милициясида сўроқ қилинди. Бу ҳақда унинг адвокати Назгул Суйунбаева 29 августда билдирди.

Адвокатнинг айтишича, Бакиров 2020 йилдаги парламент сайлови вақтида қўзғалган жиноий иш асосида сўроқ қилинган.

«Ҳозир тергов бормоқда, унга оғзаки чақирув берилган. Ҳозирча бари шундай [қонун доирасида], бироқ келажакда бундай бўлмайди, кўрамиз. Тергов давом этади. Биз ҳеч қандай жиноят аломатлари йўқ деб ҳисоблаймиз», — деб билдирди Суйунбаева.

26 августда Марказий сайлов комиссияси депутатнинг мандатидан маҳрум қилиш ҳақидаги суднинг қарорини кўриб чиқиб, натижада халқ вакилининг қарори ва гувоҳномаси бекор қилинган.

Бакировнинг мандат масаласи

Бишкекнинг маъмурий суди Ўшнинг Новқат туманидаги №4 Кўк-Жар бир мандатли округи бўйича сайлов натижасини 7 июнда бекор қилган. Мазкур округдан депутат бўлган Бакировга тегишли МСКнинг қарори ҳам ноқонуний деб топилган. Кейин бу қарорни шаҳар суди ҳам, Олий суд ҳам кучида қолдирган.

Бакиров уни депутатлик мандатини суд орқали маҳрум қилишга ҳаракат қилишаётганини айтиб, буни ноқонуний деб атаган.

«Қонунга кўра, сайлов вақтидаги баҳсли масалалар, илтимослар уч кун ичида кўриб чиқилиши керак. Улар бу нормани қўпол равишда бузишмоқда. Қирғизистон тарихида бундай воқеа бўлмаган. Сайловдан кейин бир йил ўтиб суд тортишувларни қайта кўриб чиқишга қарор қилган. Уларнинг айтишича бу "янги очилган ҳолатлар" асосида бўлмоқда, бироқ қонунда бундай тушунча йўқ. Бу парламентга бўлган босим», — деган у.

Омурбек Бакировнинг мандати бўйича тортишувлар парламент йиғинида қирғиз-ўзбек чегарасининг айрим ҳудудларини делимитация қилиш, жумладан Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтказиб бериш шартномасини муҳокама қилаётганда МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев билан бўлган оғзаки тортишувдан кейин бошланган.