Чегара хизмати ҳозирда Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида навбат кутганлар йўқ эканини билдирди

110

Қирғизистоннинг чегара хизматидан «Клооп»га ҳозирда қирғиз-қозоқ чегарасида навбат кутган ҳайдовчилар йўқлигини маълум қилди.

«29 август соат 14:00га кўра чегарада навбат кутган ҳайдовчилар йўқ. Барча ўтказиш бекатлари аввалги тартибда ишламоқда», — деди Чегара хизматининг вакили Жанибек Турсунбеков.

Чегарадаги машиналарнинг навбати 21 августдан пайдо бўлган. Биринчи кунлари чегарадан ўтолмаётган фуралар сони 370ни ташкил қилса, 23 августда уларнинг сони 600дан ошган.

Ҳайдовчилар Қозоғистон Қирғизистон Киров сув омборидан «сув беришни тўхтатгани учун юк ташувчи машиналарни атайлаб куттирмоқда» деб шикоят қилган.

Кейин қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ирригация илмий текшириш институтининг директори Улан Чортомбаев қозоқ ҳукуматига мурожаат қилиб, қўшни давлатга сув бериш «Кировда сув қолмагани учун тўхтатилди» деб тушунтирган.

Қозоғистоннинг чегара хизмати «ҳеч қандай чеклов чоралари киритилмаган, ўтказиш бекатлари штат режимида ишламоқда» деб билдирган.

26 августда Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев чегарадаги вазиятни қардошлик муносабатлари асосида изга солишни топширган.