Бир кадр билан: Жапаров билан Ташиев «Барса»нинг афсонавий ўйинчилари билан учрашди

130

Президент Садир Жапаров билан МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев «Барселона» клубининг собиқ ўйинчилари ва афсоналари билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.

Сурат: президентнинг матбуот хизмати

Жапаров «Барселона» клубининг афсоналари ўлкага бўлган сафари билан қирғизистонлик мухлисларга кўплаган ёрқин туйғуларни тақдим қилишларини таъкидлади. Унинг айтишича, мухлислар афсоналарнинг ўйинларини ўз кўзи билан кўриб, орзуларига эришишади.

Учрашувда «Барселона» футбол клубининг президенти Жоан Лапорта ҳам бўлди. У футболчилар 30-августда Бишкекда бўладиган «Осиё афсоналари» жамоасига қарши учрашувга тайёрланишаётганини айтди. Иккинчи жамоанинг таркибида президент Садир Жапаровнинг ўзи ҳамўйнаши кутилмоқда.

«Биз ўйинга тайёрланяпмиз ва яхши натижа кўрсатгимиз келади. Ҳар бир жамоанинг орзуси – ғалаба, бироқ биз ҳар доим қизиқарли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз, шу сабаб бизнинг фарқ бизнинг стилда», — деди Лапорта.

Бу ўйин Жалолободда «Барса»нинг футбол академиясининг очилиш доирасида ўтади, бу ҳақда аввалроқ Қирғизистоннинг футбол иттифоқи (КФС) билдирган.

Лапорта ёш футболчиларни ўқитиш усули асосий филиалдагидай бўлишини таъкидлади. У «Қирғизистонда академиянинг футбол клубини очиш имкони учун» Жапаровга миннатдорчилик билдириб, «бунда давлат раҳбарининг ҳиссаси борлигини» таъкидлади.

Қирғизистонда «Барса» академиясини очиш ва каталонлмк клубнинг афсонларини келиши ҳозирда ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Қолаверса жанжал ҳам бўлмоқда.

Аввалроқ, «Клооп»нинг журналистлари суриштирув чиқариб, «Барселона» футбол клубининг Қирғизистондаги франшизасининг эгалари қатори МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиевнинг туғишганлари билан давлат раҳбарининг яқин одамлари борлигини айтиб беришган.

Давлат раҳбари суриштирувчи журналистларнинг маълумотларини тасдиқлаган. Бироқ Жапаров журналистларни «пашадан фил ясаб, ёмонликни ёзиб, инвесторларни қўрқитишмоқда» деб кескин танқид қилган.

Эртасига Бишкек шаҳар прокуратураси Октябрь ва Биринчи май туман судларига «Клооп Медиа» жамоат фондини ёпиш ҳақида ариза бергани маълум бўлган. Ҳужжатда даъвонинг сабаби қатори — «кўрсатилган уставдан ташқари фаолият олиб боратгани» айтилган.

Шунингдек, ҳужжатнинг кўп қисми умуман бошқа мавзуга бағишланган — «Клооп»нинг материаллари Қирғизистонга салбий таъсир қилаётган эмиш.